Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозлар

06:54 / 11.05.2019 | Muhammadjon | 4208
Ассалому алайкум! 1)Қазо намози бор киши саҳарликдан кейин "охирги 20 ракъат қазо намозни"деб бирданига 20 ракъат қилиб, кейин бамдодни ўқийди. Сабаби кундуз улгура олмайди(ёлғиз келин, ёш болали, уй ишлари дегандай) 2) Фарзни овоз чиқариб, суннатни пичирлаб, қазони тезроқ ўқиш учун ичида айтиб ўқиши дурустми? 3) Таровеҳ намозига бир марта ният ва тасмия қилиб ҳар бир саломдан сўнг "бисмилло" деб “фотиҳа” ни ўқиши дурустми ёки ҳар 2 ракъатда ният қилинадими? 4) Фарз намозидан кейин "астағфируллоҳ, Алоҳумма антассалом.."ни эсдан чиқариб қўйса суннатдан кейин айтса бўладими? 5) Бамдоддан сўнг иложи борича Қуръон ўқиб ўтиради, чақалоғи йиғлаб қолса эмизиб ётиб ўзи ҳам қаттиқ ухлаб қолади бу гуноҳмасми? 6) Арабчада саводи йўқ қисқа сураларни ўқилиши тилга осонлиги учун мп3 шаклда эшитиб ёдлайди. Катта сураларни бошидан 10 оят қилиб ёдлаб ўқиб юрса бўладими? 7) Таровеҳ намози нафлга ўхшаб тўлдирувчи бўладими? Масалан: қиёмат куни намоз тўлиқ бўлмаса таровеҳдан ҳам олинадими? 8) Одам 2-бир одамга иши тушганда имкони бўлатуриб ёрдам бермаса одам ичида "шу одамга ишим тушса ҳайвонман" деб қасам ичса кейинчалик 2-одам ўзи ёрдам таклиф қилиб қўймагандан сўнг ёрдам олса унга каффорат вожиб бўладими? 60 кун узлуксиз рўза тутадими? Орада танаффус қилса бўладими? Узлуксиз тутишга қурби етмайди, 10 кишини тўйдиришга, кийинтиришга шароит бўлмаса нима қилади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Тушунмадик.
2). Ўзи эшитадиган даражада бўлиши шарт.
3). Ҳар икки ракъатда ният қилинади.
4). Бўлади.
5). Гуноҳмас.
6). Мутахассис қоридан ўтказиб олиши керак.
7). Ҳа
8). Вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat