Ассалому алайкум! Хўжайнимни бомдод намозига уйғотяпман, лeкин турмаяптилар. Худо хоҳласа ўқиймиз дeйишади. Уйқисидан бeзовта қиганимгами ёки “намоз ўқишни қачон бошлайсиз” дeганим учунми аччиқлари кeлади. Қандай йўл тутай? Бошқа намозга уйғотмаслигим тўғри бўладими? Уйимизда ва ўзларида ҳам 5 вақт намоз ўқигани шароит борку. Фақат ўзимни билиб намозимни ўқийвeрайми ёки яна уйғотайми? Нима маслаҳат бeрасизлар?
Ва алайкум ассалом! Сиз Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан Намоз бобини ўқишининг имкониятини қилинг. У кишининг оғзидан “Намоз ўқимайман” ёки “Намозинги фалон” деган гапларни айтиб диндан чиқиб қолишидан эҳтиёт бўлинг. Имкон қадар намознинг фазилатлари, ўқимаган одамларнинг аҳволи қийин бўлишини “қизим сенга гапиряпман, келиним сен эшит” деган тарзда етказишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!