Ассалому алайкум! Бир танишим саҳарликка тура олмасдан ухлаб қолибди. Тошкент вақти билан оғиз ёпиш керак эди. Менга қўнғироқ қилиб ухлаб қолганини айтди. Мен унга Нукус вақти билан саҳарлик қилиб, ифторлик қилишни маслаҳат бердим. Шу бир кунга мени фикрим тўғрими ёки гуноҳ иш қилиб қўймадимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз мутлоқ нотўғри айтибсиз. Ўша танишингиз сизни гапингизга кирмасдан ҳеч нарса еб ичмаганида рўзаси дуруст бўлар эди. Сиз гуноҳ иш қилгансиз. Ўша танишингиз қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!