Ассалому алайкум! Ўғлимнинг ўқишига тўлов учун шартнома ҳисоби кеча келди. Энди закот беришда ушбу ўқиш пулини чиқариб юборган ҳолда ҳисоблаш керакми ёки умумий ҳисобдан бериш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нисоб қўлингизда бир йил турган бўлса закотини берасиз. Валлоҳу аълам!