Ассалому алайкум! Биз оилада 5 нафар фарзандмиз 4 нафар опам ва мен. Барчамиз оилалимиз алҳамдулиллаҳ. Айни вақтда оиламизда Ота-онам, мен, аёлим ва фарзандим истиқомат қиламиз, рўзғор бир, қора қозон битта. Томорқамизни сотганмиз, нисобга етган пулимиз бор, шу пулни менинг номимдан ўз опамга тегишлисини закот қилиб берсам бўладими? Ёки бу дадамнинг номларидан бўлиб қоладими? Унда закотга ўтмайдику?
– Ва алайкум ассалом! Ўз ҳисобингиздаги пулни опангизга закот қилиб беришингиз мумкин. Умумий оилавий жамғармангизникини эса беришингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!