Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жунуб ҳолида намоз ўқиш

06:06 / 06.10.2015 | omon | 7141

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар айрим ҳолларда бомдод номозига жунуб ҳолимда уйғонаман. Ғусл қилишга айрим баъзан имкон йўқ. Чунки биз тарафда газ йўқ, иссиқ сув бўлгани билан ҳаммом совуқ бўлади. Агар ғусл қилсам шамоллаб қолиш хавфи бор. Айтингчи шу ҳолларда ғусл қилишга имкон бўлгунча таҳорат қилиб номоз ўқиб турсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фарзни адо қилишга олиб борадиган сабабларни тайёрлаш фарз, вожибни адо қилишга олиб борадиган сабабларни тайёрлаш эса вожибдир. Бу фиқҳий қоидадир. Одатда қишлоқ жойларида аёлларнинг одат қонлари тўхтаса, ювингани жойи бўлмайди. Улар кеч тушиши ёки ҳовлида одамлар камайишини кутадилар. Натижада бир неча вақт намозларини қазо қиладилар. Шунингдек йигитлар ҳам ғусл вожиб бўладиган бўлса то ҳаммомга боргунларигача юраверадилар. Бунинг тадбирини кўриш биринчи ўринга қўйилиши керак бўлган муаммодир. Юқоридаги қоидага биноан инсон ғусл вожиб бўлишни бошлар экан, ғусл қиладиган жойни тайёрлаш вожиб ҳисобланади. Ташқаридаги ҳаммом совуқлик қилса, уйнинг ичкарисига кичик бир чўмиладиган жой қилиш зарур бўлади. Совуқ. Қаттиқ совуқ туфайли жонига ёки бирор аъзосига зарар етишидан ёхуд бемор бўлиб қолишидан қўрққан одам сувни иситиш имконини топмаса,(ёки иссиқ сувда чўмилса ҳам зарар қиладиган бўлса) таяммум қилиши жоиз.

عَنْ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: احْتَلَمْتُ فِي لَيْلَةٍ بَارِدَةٍ فِي غَزْوَةِ ذَاتِ السَّلَاسِلِ، فَأَشْفَقْتُ أَنْ أَغْتَسِلَ فَأَهْلِكَ، فَتَيَمَّمْتُ ثُمَّ صَلَّيْتُ بِأَصْحَابِي الصُّبْحَ، فَذَكَرُوا ذَلِكَ لِلنَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: «يَا عَمْرُو، صَلَّيْتَ بِأَصْحَابِكَ وَأَنْتَ جُنُبٌ؟» فَأَخْبَرْتُهُ بِالَّذِي مَنَعَنِي مِنَ الْاِغْتِسَالِ وَقُلْتُ: إِنِّي سَمِعْتُ اللهَ يَقُولُ: ﮋ وَلاَ تَقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا  ﮊ، فَضَحِكَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم وَلَمْ يَقُلْ شَيْئًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبُخَارِيُّ

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Зотус Салосил ғазотида совуқ кечада эҳтилом бўлиб қолдим. Fусл қилсам ҳалок бўламан, деб қўрқиб таяммум қилдим. Сўнгра шерикларимга бомдод намозини ўқиб бердим. Улар буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдилар. Ул зот: «Эй Амр, жунуб бўлиб туриб шерикларингга намозга ўтдингми?» дедилар. Мен ўзимни ғусл қилишдан ман қилган нарсанинг хабарини у зотга айтдим ва: «Аллоҳнинг «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга ўта меҳрибондир», деганини эшитганман», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар ва бирор нарса демадилар». Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat