Олти вақтдан кўп қазо намозим бор. Намозни қандай ўқий? Мен мисол пешинни қазо қилсам, агар жамоат асрга такбир айтишни бошласа ё ўқиётган бўлса, мен олдин пешинни қазосини ўқиб, улгура олсам қўшиламан, улгура олмасам йўқ. Шу ҳолатда нима қилай? Бир имом домла “тартибни базилар бир йилда яна базилар бир ойда кетма-кет тартиб билан ўқиса, тартиб ўрнига келади” деган эдилар. Илтимос шу иккала саволимга жавоб беринг, ибодатим учун жуда зарур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Олти вақтдан кўп намозни қазо қилган одам қазоларни ўқишда тартибга риоя қилмайди. Олдин куннинг фарзини ўқийди. Кейин қазони.