Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзага оид

12:49 / 19.06.2016 | anonim | 3495

Ассалому алайкум! Рўзадор одам бир юртдан иккинчи юртга самолётда сафар қилса, ифторни қайси вақт асосида қилади?
Изох. Орадаги фарқ 3 соат. Агар учган юрт вақти асосида бўлса самолётда ифтор қилинади. Агар манзилдаги юрт вақти билан бўлса, қўнгандан кейин яна бироз кутилади. Жавоб учун олдиндан раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир шаҳарда бўла туриб баландда турган киши билан пастда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими?
ЖАВОБ: Рўзани очиш-очмаслик қуёшни ботган-ботмаганлигига боғлиқдир. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақатгина пастдаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир ҳил вақтда оғиз очмайдилар. Балки турган жойларида қуёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очадилар. Самолётда кетаётганлар ҳам вақт эътиборидан эмас, балки қуёш ботганига қараб оғиз очадилар. 

وَمَنْ كَانَ عَلَى مَكَان مُرْتَفِعٍ كَمَنَارَةِ إسْكَنْدَرِيَّةَ لَا يُفْطِرُ مَا لَمْ تَغْرُبْ الشَّمْسُ عِنْدَهُ وَلِأَهْلِ الْبَلْدَةِ الْفِطْرُ إنْ غَرُبَتْ عِنْدَهُمْ قَبْلَهُ وَكَذَا الْعِبْرَةُ فِي الطُّلُوعِ فِي حَقِّ صَلَاةِ الْفَجْرِ أَوْ السُّحُورِ 

Искандария минораси каби баланд жойда турувчи қуёшни ботганини кўрмасдан ифторлик қилмайди. Ҳолбуки шаҳар аҳлига ундан олдин қуёш ботганлиги учун ифторлик қилиш жоиз бўлган бўлсада. Бомдод намозини ўқиш ва саҳарлик қилишда субҳи содиқ киришлигидаги эътибор ҳам шунингдекдир. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat