Устоз бир неча йиллик қазо намозларим бор, мен ушбу намозларимни тартиб билан (яъни ҳар бир қазо қилинган намозларнинг кунини ёзиб тайёрлаб оламан ва ҳар бир намозни ўқиганда ўқилган деб белгилаб ўчираман) ўқиш ниятидаман, мана шу ҳолатда ўтган йил ва ойларни Исломий йил, ой ва кунга ўгириб ўқисам яхшими ёки грегориан календари бўйича ўқисам ҳам бўладими? Ҳар кунги вақтли намозларимнинг суннатини ўрнига ҳам қазо намозларни ўқисам бўладими ёки вақтли намозларнинг суннатини ўқиш керакми? Шу нарсаларни аниқ билиб олсам оиламдагиларни ва танишларни ҳам шундай йўл тутишга ундайман.
- Ҳижрий тақвимга амал қилиш керак. Қолган режаларингиз тўғри. “Фатавоий Ҳиндия” китобида ўтган намозларни ўқиш нафл намозларни ўқишдан авло ва муҳим саналади, лекин маҲлум суннат намозалари, зуҳо намози, тасбиҳ намози ва уларда махсус сура ва дуолар ўқиладиган намозлар бундан мустасно, дейилган. Шунинг учун суннатларнинг ўзини ўқиган афзал.