Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисда келтирилган дам солиш

00:00 / 21.06.2011 | eski savollar | 2502
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари,Мен о'зимнинг яқинларимга бирор кор хол бо'лса, бош, қорин, бошқа жойлари огриганида ва бошқа ҳолатларда Қур'он оятларини о'қиб дам солишларини айтиб келаман. Буни о'зим ҳам қиламан ва алҳамдулиллаҳ натижасини бирдан сезаман.Яқинда Ислом.уз сайтида ко'з тегиш ҳақида мақола чиқди ва унда келтирилган бир ҳадисни о'қидим ва шу ҳадис ҳақида сизга мурожаат қилаяпман.Имом Абу Довуд қилган ривоятда Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:«Бир селхона олдидан ўтдик. Шунда кириб ғусл қилдим. Иситмалаб чиқдим. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борганда у зот: «Абу Собитга айтинглар, унга дам солиб қўйсин», дедилар. Мен:«Эй саййидим, дам солиш мумкинми?» дедим.«Кўз теккан, илон ёки чаён чаққандан бошқада дам солиш йўқ», дедилар у зот.Бу эрда 3 хил ҳолатдан бошқа дам солиш ё'қ дейилаяпти. Бошқа касалликларга, танадаги ог'риг'ларга ва инсонда бо'ладиган ҳар хил ноодатий нарсаларга дам солишимиз жоизми? Бу ҳадисни шарҳлаб берсангиз, устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гап ўша ердагилар учун хос бўлган. Бошқаларга дам солса ҳам бўлади. Сиз “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг “Тиб ва дам” китобини ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat