Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидимиз қибласи

18:26 / 14 июль | Гуломжон | 274
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизни Арнасой туманимизда катта масжидимиз бор, Аллоҳга хамдлар бўлсинки йилдан йилга жума намозидаги сафлар кенгайиб бораяпди, мени бир савол кийнайди, бу масжидни қурилишидан олдин туманимизни шу қибла тарафни аниқ қилиб қурилишни бошлаш учун бир нечта мутахассислари келиб аниқлашган. Бир зиёли тақводор намозхон акамиз борлар, у киши кўп йиллар олдин ҳажга бориб келдилар. Келганларидан кейин сафда туришлари ўзгарди, у акага қўшилиб бир нечта қариндошлари хам шу холатда намоз ўқишаяпди. Яъни ўавдаларини масжид жойлашувига сал қияроқ қилиб туришади. Кўпчилик танбех беришига қарамай шу холат давом этаяпди. Эмишки ҳаждан Маккани кўрсатиб турадиган жой намозми ё компасми шунака қурилма олиб келган экан, ўша қурилма бошқачароқ кўрсатар экан. Яъни қиблага масжидимиз сал нотўғри қурилган эмиш. Шу ишга илтимос бир аниқлик киритиб берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ҳожи ака одамлар орасида ихтилоф чиқармаслиги керак. Агар масжиднинг қибласи ҳақиқатан 45градусдан ўтиб кетган бўлса асбобини олиб келиб исботласин. Қибладан 45 даража ўнг ёки чапга мойил бўлиб ўқилган намоз жоиз. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 144-оятида марҳамат қилади : 

قَدْ نَرَى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاء فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّواْ وُجُوِهَكُمْ شَطْرَهُ وَإِنَّ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ لَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِن رَّبِّهِمْ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ۝ 

144. Гоҳо юзингнинг осмонга тез-тез қайрилганини кўрурмиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага бурурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам юзингизни у томон буринг. Албатта, китоб берилганлар унинг Роббларидан бўлган ҳақ эканини билурлар. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat