Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис саҳиҳми?

11:14 / 09.07.2014 | muzaffar2010bek | 1010
Ассаламу алайкум Шайх хазратлари. Бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадиларки, одам вафот қилса уч кеча-кундуз ўтгандан кейин унинг жони Аллоҳга илтижо қилиб: “Эй бор Худоё менга ижозат бергил, мен ерга тушиб қадрдон жасадимнинг ҳолини бориб кўрай” дейди. Аллоҳ ижозат беради. Жон қабрга келиб узоқдан назар ташлайди, қарасаки жасадни аҳволи ҳароб. Қаро тупроққа беланиб зардоблар оқиб ётибди. Бу ҳолни кўриб жон йиғлаб “Эй ғариб жасадим, тириклик вақтингда шундай бўлиб қолишингни нега ўйламаган эдинг” дейди. Шундан сўнг жон яна қайтиб осмонга чиқиб кетади. Бешинчи куни Аллоҳдан ижозат сўраб жон яна жасадини кўришни истаб ерга тушади. Қарасаки жасади ҳамон хор бўлиб ётибди. Бу ҳолни кўриб: “Эй нотавон жасадим, тириклик вақтингни ҳеч ёд қилурмисан...” деб жон фарёд қилади. Бу ҳадис яна давом этганди. Ҳаммасини ёзиб вақтингизни олгим келмади. Хуллас, шу зайлда руҳ бир йил қабрига келади, деб ёзилган. Бу қисқачаси. Шу ҳадис саҳиҳми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен бундай ҳадис борлигини билмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat