Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафл рўза савоби

09:25 / 14 ноярь | Акбар | 345

Ассалому алайкум! Танишим айтганди "бомдод намозидан кейин 11 марта саловат айтган инсон учун жаннатдан бир қаср қурилади". Шундай хадис борми? 

2). 1 кун нафл рўза тутилса 70 йил дўзахдан озод бўлади. Шу сахиҳми? 

3). Агар бир маҳал намоз ўқилмаса 80 минг йил дўзаҳда қоладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Билмадик.
2). Бу ҳадис саҳиҳ. Имом Бухорийда келган.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ صَامَ يَوْمًا فِي سَبِيلِ اللهِ بَعَّدَ اللهُ وَجْهَهُ عَنِ النَّارِ سَبْعِينَ خَرِيفًا 

Абу Саъид розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик* узоқ қилади», деганларини эшитдим».
* «Етмиш кузлик» дегани етмиш йиллик масофачалик дегани. Бу ўзбек тилидаги «Етмиш баҳорни қарши олди», деган жумлага ўхшайди. (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий")
3). Шундай гап бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat