Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон керимга меҳрни оширмоқ.

00:00 / 09.10.2011 | eski savollar | 782
Ассалому алайкум. Мухтарам устозларимиздан маслаҳат сöрамоқчиман. Қур'онни бошидан öқиб уни ҳифз қилишни ма'нолари билан öрганишни хоҳлайман. Лекин ба'зи пайтларда Қурони каримга бöлган қизиқишим пасайиб кетябди. Мен Қур'они каримга рагбатимни оширишим керак. Бунинг учун нима қилсам бöлади. Қур'они карим китобига қизиқишим, э'тиборим, эҳтиромимни оширишим керак. Аллоҳ учун маслаҳатларингизни аяманглар, илтимос. Илм олишимда г'айратим ошишида ёрдам беринглар...Қилаётган ишларингиз ва маслаҳатларингиз учун Аллоҳим ажр берсин!!!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом. Аввало ҳидоят ва тавфиқ Аллоҳдан эканини унутмаслик лозим. Бинобарин, доимо Аллоҳдан тавфиқ ва муҳаббат сўраб дуою илтижода бўлиш керак. Шу билан бирга, Қуръони Каримнинг фазилати, уни ўқиш, ўрганиш ва ёд олишнинг фазли ҳақида келган оят, ҳадис ва асарларни мутолаъа қилиш, мана шу йўлда мустаҳкам бўлган кишилар билан суҳбатлашиш, уларнинг тажрибаларидан ўрганиш ҳам бу йўлда яхши натижа беради. Жумладан, "Ҳадис ва Ҳаёт" силисиласининг 30 жузи "Қуръон фазилатлари" китоби, "Қуръон қориларига насиҳат" ва бошқа шу маънодаги китобларни ўқиш, яхши ўзлаштириб бориш лозим. Аллоҳнинг Каломини ўқиш инсон зоти учун улкан шараф ва улуғ неъматдир. Уни ўқиган киши Аллоҳ таоло билан сўзлашгандек бўлади, мислсиз руҳий ҳаловат топади, қалби мусаффо бўлади ва бошқа сон саноқсиз яхшиликларга эга бўлади. Қуръон ўқиётган одам энг буюк ибодатни қилаётган бўлади, у сўрамаса ҳам, Аллоҳ унга сўраганларга берадиганидан яхшироқ нарсани беради, агар тиловатдан сўнг дуо қилса, иншооллоҳ, албатта ижобат бўлади. Қуръон соҳиби дунёда азиз бўлади, охиратда эса жаннатнинг энг юқори даражаларигача Қуръон ўқиб кўтарилиб бораверади. Қуръон соҳиби қиёмат кунида, ҳамма ўзи билан ўзи оввора бўлиб турган бир вақтда ўз яқинларини шафоат қилишга изн олади. Қуръонга амал қилган Қуръон ҳомили икки оёғида юрадиган тирик Қуръон ҳисобланади, уни дўст тутганни Аллоҳ ёрлақади, унга душман бўлган кишига Аллоҳ уруш эълон қилади. Қуръон соҳиби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўри бўлади, у зотнинг ишларини давом эттирувчи шахс ҳисобланади, фақат унга ваҳий келмайди, холос. Бинобарин, Қуръонни ёд олиш ўта шарафли амал бўлиши билан бирга, жуда ҳам улкан масъулиятли ишдир. Аллоҳ таоло ҳаммаларимизнинг Ўз Каломига муҳаббатимизни зиёда қилсин ва бу йўлда Ўзи ёрдамчимиз бўлсин. Амин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat