Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соч ҳақида

00:00 / 25.02.2012 | eski savollar | 3319
устоз ҳозирги кунда сочларни турлий ҳил турмакларгда бо'лиши урф бо'лмоқда бунга қандай қарайсизПайг'амбаримиз муҳаммад с.а.в сочлари елкаридан бо'лган экан демоқчиманки сочни елкагача о'стириш суннатмиАгар суннат бо'лмаса қандай ҳолатда бо'лгани мақулЖАВОБ УЪҲУН РАХМАТ АЛЛОҲ СИЗДАН РОЗИ БО'ЛСИН

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз аввал қуйидаги маълумотларни яхшилаб ўзшатириб олинг.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг барча мусулмонлар амал қилишлари лозим бўлган қисминигина Суннат деб атаганлар. Мана шу тақсимга биноан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган амаллар ва гап-сўзлар суннат ва суннат бўлмаган қисмга бўлинган. Суннатига мусулмонлар эргашишлари лозим бўлган. Суннат бўлмаганига эса, мусулмонлар оммасининг эргашиши лозим ҳисобланмаган.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи «Муснад» китобларида келтирган ривоятда Абу Туфайл розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтади:«Мен Ибн Аббосга:«Сенинг қавминг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байт(уллоҳ)ни рамл(паҳлавон юриш) ила тавоф қилганлар ва бу суннатдир дейишмоқда?» дедим.«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди», деди у.«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди, деганинг нимаси?» дедим.«Рост айтганлари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Байтни рамл қилганлари. Ёлғон айтганлари – у(иш)нинг Суннат эканлиги. Қурайшликлар Ҳудайбия замонида Муҳаммад ва унинг саҳобаларини тек қўйинглар, ҳайвонларга тушадиган қуртларга ўхшаб ўлиб кетсинлар, дейишди. У зот улар билан саҳобалари ила келгуси йили келишлари ва Маккада уч кун туришлари ҳақида сулҳ туздилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида мушриклар Қуъайқиъон тарафда туришар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига Байтни уч марта рамл қилинглар, бу Суннат эмас, дедилар», деди у. «Сенинг қавминг У зот Сафо билан Марва орасида туяга миниб саъй қилганлар ва бу Суннатдир, дейишмоқда?» дедим.«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди», деди.«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди, деганинг нимаси?» дедим мен.«Рост айтишгани – У зот ҳақиқатда ҳам Сафо билан Марва орасида туя миниб саъй қилганлар. Ўлғон айтишгани – у(иш)нинг Суннат эканлиги. Ўшанда одамлар Расулуллоҳдан четланмас ҳам, бурилиб кетмас ҳам эдилар. Бас, улар У зотнинг каломларини эшитсин ва қўлларини У зотга теккизишмасин учун туя миниб саъй қилганлар», деди.«Сенинг қавминг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо ва Марва орасида саъй қилганлар ва бу Суннатдир, дейишмоқда?» дедим. «Рост айтишибди», деди у.Мана шу ривоятдан маълум бўладики, саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир ишларига эргашишни Суннат деб билмаганлар. Балки, шаръий ҳукмга боғлиқларинигина Суннат деб билганлар ва уларга сўзсиз амал қилганлар.Шунингдек, саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган бошқа баъзи амалларнинг ҳам Суннат ёки Суннат эмаслиги ҳақида, яъни мусулмонлар оммаси уларга амал қилишлари лозимми ёки лозим эмасми эканлиги ҳақида баҳс юритганлар. Биргина мисол келтирамиз.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж қилганларида, Минодан қайтиш пайтида, биз эртага, иншааллоҳ, Бани Канонанинг селхонадаги тепалигига – куфр учун қасам ичишган жойларига тушамиз, дедилар. Ўша жойнинг номи Абтоҳ бўлган. У ерни михсоб ҳам дейилади. Аммо У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Рофеъ розияллоҳу анҳуни жой тайёрлаш учун юбориб, ҳеч бир кўрсатма бермаганлар. Абу Рофеъ розияллоҳу анҳу ўзлари айтишларича, ўз ихтиёрлари билан Абтоҳ номли жойни танлаб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушишлари учун чодир қурганлар. Шу ва бошқа шунга ўхшаш маънолардан келиб чиқиб, ҳажда Минодан қайтаётганда Абтоҳга тушиш Суннат ёки Суннат эмаслиги ҳақида саҳобаи киромлар ўзаро баҳс қилганлар. Уларнинг бу баҳслари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Минодан қайтиб келаё-тиб Абтоҳга тушганларми ёки йўқми деган маънода эмас, балки У зотнинг Абтоҳга тушганлари Суннат – шаръий ҳукмми ёки шаръий ҳукм эмасми, деган маънода бўлган.Имом Муслим қилган ривоятда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу мазкур амални Суннат деб билишлари ва ўзлари ҳаж қилсалар доимо Абтоҳга тушишлари айтилган. Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Рофеъ, Оиша онамиз ва бошқа саҳобийлар ҳажда Минодан қайтиб келаётиб Абтоҳга тушишни Суннат эмас, деб билганлар. Имом Муслим келтирган ривоятда ҳам Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Абтоҳга тушиш Суннат эмас, деганлар. Имом Аҳмад келтирган ривоятда эса, Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшанда Абтоҳга тушганларига изоҳ бериб, Аллоҳга қасамки, у ерга фақат менинг сабабимдангина тушганлар, деганлар.Лекин вақт ўтиши билан истилоҳлар ўзгариб борди. Ўша ўзгаришлар жараёнида Суннат истилоҳи шариат ҳукми бўлишидан қатъи назар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган барча нарсаларга ишлатиладиган бўлиб қолди. Шунинг учун уламоларимиз Суннатнинг шаръий ҳукм учун содир бўлган ва шаръий ҳукм учун содир бўлмаган қисмлари борлигини қайта-қайта эслатиб турадиган бўлдилар. Баъзи мисоллар келтирсак, яна ҳам аниқроқ тушунишимизга ёрдам бўлар, деган умид ила мисоллар келтирайлик.Имом Абу Муҳаммад ибн Қутайба ўзларининг «Таъвийлу мухталафил ҳадис» номли китобларида қуйидагиларни ёзган эканлар:«Бизнингча, Суннат уч хилдир:«Биринчи Суннат» – Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолодан келтирган Суннатдир. Бунга У зотнинг «Аёл киши ўз аммаси ва холаси устига никоҳланмас», «Насаб бўйича ҳаром бўлганлар, разоъ (эмизиш) бўйича ҳам ҳаром бўлур», «Бир сўриш ва икки сўриш ҳаром қилмас», «Хун пули оқил (ота томон эркак қариндош)лар зиммасидадир» кабилардир.«Иккинчи Суннат» – Аллоҳ У зотга мубоҳ қилиб, унда ўз раъйларини ишлатишга амр қилган Суннатдир. Бунда У зотга хоҳлаган кишиларига баъзи иллат ёки узрга биноан, рухсат беришлари жоиздир. Мисол учун, У зот эркакларга ипакни (ипакли кийимни) ҳаром қилганлар. Шу билан бирга, Абдурраҳмон ибн Авфга ундаги мавжуд иллат туфайли ипакка (ипакли кийишга) изн берганлар.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка ҳақида, унинг майсаси юлинмайди ва дарахти кесилмайди, деганларида Аббос ибн Абдулмуттолиб:«Эй Аллоҳнинг Расули, изхир мустасно, у уйларимиз учун керак», деди.«Изхир мустасно», дедилар У зот.Агар Аллоҳ таоло унинг ҳамма дарахтларини ҳаром қилганида У зот Аббос ирода қилган нарсага мувофиқлик билдирмас эдилар. Лекин Аллоҳ У зотга ўзлари салоҳиятли деб билган нарсани истисно қилиш ҳаққини берганидан, одамлар манфаати учун изхирни истисно қилдилар...«Учинчи Суннат» – У зотнинг бизга одоб тариқасида суннат қилган нарсаларидир. Агар биз унга амал қилсак, фазилат бўлур. Агар биз уни тарк қилсак, иншааллоҳ, бизга гуноҳ бўлмас. У зотнинг салланинг пешини томоқнинг остидан ўтказишга амр қилганлари, жаллола (нопок нарсани ейдиган ҳайвон)нинг гўштидан, шунингдек, қон олиш касбидан наҳий қилганлари кабилар шу жумладандир». Уламолар соч ҳақидаги ҳужжат ва далилларни жамлаб таҳлил қилиб чиқиб, тартибга солган ҳукмлардан баъзиларини зикр қиламиз;1. Инсоннинг сочи ўзида турганида ҳам, олинганидан кейин ҳам покдир.2. Инсоннинг сочини сотиб ёки бирор нарса учун ундан фойдаланиб бўлмайди.3. Вафот этган одамнинг сочини олиб бўлмайди.4. Киши ўз сочини яхшилаб парваришлаб юриши лозим.5. Сочни ўстириб ёки ҳаммасини олдириб юриш жоиз.6. Кокил қўйиш жоиз эмас.7. Соч қўйган одамлар уни икром қилишлари лозим. Ювиб, тараб, мойлаб юриш билан.8. Сочнинг оқини юлиш макруҳ.9. Сочни қоп-қора рангдан бошқа рангга бўяш жоиз.10. Улама соч қилиш ҳаром.

Топ рейтинг www.uz Openstat