Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Тиб ва дам" китоби. Сеҳрланиш ёки ўғлим сеҳрланмаганми?

00:00 / 15.01.2008 | eski savollar | 2219
Ҳурматли Устоз!Яқинда сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" рукнидаги "Тиб ва дам" китобингизни о'қидим. Ундаги Сеҳр мавзусига э'тиборим тортилди. Чунки сеҳрланганларнинг аломатлари ва белгиларидан ко'пчилиги о'г'лимда (16 ёш) яққол намоён ко'ринади. Масалан, унинг бир-бир боши ог'риб туради, ба'зида ко'п терлайди, иштаҳаси ёмон, озиб кетган, узрсиз ҳафа бо'лади, аччиг'и чиқаверади, одамлар билан муомаласи дуруст эмас, жуда дангаса ва ҳакозо. Ҳатто унга Аллоҳ :жжнинг каломи, ибодатлар, намоз, китоб о'қиш ва шунга о'хшаган аммаллар то'г'рисида гап очилса, та'сирланиш эмас, балки асабийлашиш аломатларини ко'рсатади. Унинг қизиқиши фақат компютер о'йинлари, телевизорга қараб ётиш, тушунарсиз мусиқаларни ("реп" дейилади) эшитиб ётиш (уларнинг со'зларини ёдлаб олишга эринмайди) ва ҳакозо. Куни-кеча, "о'глим, кел санга бир дуо қилиб дам солиб қо'ямиз", десам, асабийлашиб, аччиг'и чиқиб қаршилик қилди (бу ҳам сеҳрланиб қолганга бир белги эмасми?). Балки ман бироз шошолиб бу қарорга келаётгандирман. Аммо о'г'лимнинг хулқи-атворини яхши тарафга о'згартиришга маслаҳат бера оласизми? Агар сеҳрланган, ко'з теккан ёки жин-шайтоннинг та'сири деб тахмин қилсак, сизнинг китобингиз асосида о'зимиз дам солиш ишларини қилсак дурустми ёки домлалар олдига олиб борайликми? Хуллас, бу борада ёрдам со'райман.Олдиндан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Олдин табибларга олиб боринг. Улар бизнинг соҳамиз бўйича соғ деса, кейин бошқа тарафга мурожаат қиласиз. Менимча, болангиз дангасалик ва компютер «дардига» чалинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat