Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Муҳтасар ул Виқоя" китоби ҳақида фикрингиз?

00:00 / 27.01.2007 | eski savollar | 1342
Хурматли Шайх хазратлари. 1994 йил чиққан "Мухтасар" китобига фикрингиз қандай.У китобдан дин ахкомларини о'рганиб, керакли саволларга то'г'ри жавоб топса бо'ладими? Базилардан "бу амални нега бунақа қиляпсан дейилса" , "Мухтасарда шундай ёзилган дейишади". Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу китоб диёримизда энг машћур китоблардан бири бўлган. унинг тўлиќ номи «Мухтасари Виќоя». Бу китобнинг асл номи «Ниќоя» бўлиб уни 745 – ћижрий санада вафот этган машћур фаќић Содруш шарийъа Убайдуллоћ ибн Масъуд Ћанафий ўзининг бобоси Маћмуд ибн Содруш Шарийъанинг «Виќоятур ривоя фий масоилил Ћидоя» номли китобини мухтасар ќилиш – ќисќартиш ила юзага келтирган.Ушбу китоб ва унинг муаллифи ћаќида ћам икки оѓиз гапириб ўтиш ортиќча бўлмаса керак.УБАЙДУЛЛОЋ ИБН МАСЪУДБу имомнинг тўлиќ исмлари Убайдуллоћ Содруш шарийъа ал-Асѓар ибн Масъуд ибн Тожуш шарийъа Маћмуд ибн Содруш шрайъа Аћмад ибн Жамолуддийн Убайдуллоћ ал-Маћбубий ал-Бухорийдир.Содруш шарийъа ал-Асѓар кичик Содруш шарийъа деганидир. У кишининг катта боболарининг лаќаби ћам Содруш шарийъа бўлганлиги насабларидан кўриниб турибди. Шунинг учун катта бобо Содруш шарийъа ал-Акбар-Катта Содруш шарийъа, набира эса Содруш шарийъа ал-Асѓар-Кичик Содруш шарийъа деб аталган. Баъзи манбаларда икковларини Содруш шарийъа биринчи ва Содруш шарийъа иккинчи деб ћам фарќланган.Аммо Содруш шарийъа лаќаби асосан Убайдуллоћ ибн Масъуд ал-Бухорий р-ћ.га ишлатилган. Имом Садруш шарийъа Убайдуллоћ ибн Масъуд ал-Бухорий Бухоро шаћрида ота-бободан илм ва фиќћ уламолари бўлиб келаётган оилада туѓилиб вояга етдилар. Боболари имом Тожуш шарийъа Маћмуд ибн Садруш шарийъани тарбиялари натижасида машћур аллома бўлиб етишдилар. Имом Садруш шарийъа Убайдуллоћ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг имом Абу Ћанифага етиб борадиган санадлари ќуйидагича:1. Боболари Тожуш шарийъа Маћмуд ибн Содруш шрайъа.2. Катта боболари Аћмад ибн Жамолуддийн. 3. Жамолиддийн Убайдуллоћ ал-Маћбубий.4. Шайх Имом Муфтий Имомзода.5. Шайх Имоддийн.6. Шамсул Аимма Заранжарий.7. Имом Сарахсий.8. Имом Ћалвоний.9. Абу Али Насафий.10. Имом Маћмуд ибн Фазл.11. Имом Субазмуний.12. Абдуллоћ ибн Абу Ћафс Кабир.13. Имом Мућаммад ибн Ћасан Шайбоний.14. Имом Абу Ћанифа. Имом Садруш шарийъа Убайдуллоћ ибн Масъуд ал-Бухорий замонасининг кўзга кўринган алломаларидан бўлиб айниќса Усулу фиќћ, Фуруъул Фиќћ, Хилоф, Жадал, ћадис, наћв, луѓат, адабиёт, Илми Калом, мантиќ каби илмларда пешќадам бўлганлар.Имом Садруш шарийъа Убайдуллоћ ибн Масъуд ал-Бухорий бир ќанча китоблар таълиф ќилганлар:1. «ал-Вишоћ».2. «Таъдилул улум».3. «Шарћул Виќоя».4. «Ал-Муќаддимотул Арбаъа».5. «Аш-Шурут вал-Маћозир».6. «Ат-Танќийћ».7. «Ат-Тавзийћ».Имом Убайдуллоћ ибн Масъуд Ћанафий мазћабидаги машћур «Усулул фиќћ» олимларидан биридирлар. Бу имомнинг «ат-Танќийћ» деб аталган китоблари «Усулул фиќћ» соћасида муътабар китоблардан ћисобланади. Имом ибн Масъуд бу китобларини ёзишни бошлашлари билан имомнинг дўст ва биродарлари унинг ќўлёзмасидан кетма-кет кўчириб бордилар. Натижада, асар ёзиб тугалланишдан олдин тарќалди. Кўчиришда баъзи хатоларга йўл ќўйилган эди. Имом ибн Масъуд бундан огоћ бўлгач «ат-Танќийћ» га «ат-Тавзић фий ћалли ѓавомиз ат-Танќийћ» номли шарћ ёздилар. 8. «Ниќоя мухтасари Виќоя».Имом Садруш шарийъа Убайдуллоћ ибн Масъуд ал-Бухорий 747- ћижрий йили Бухоро шаћрида вафот этдилар. Имомнинг маќбаралари Бухоро шаћридадир.МУХТАСАРИ ВИЌОЯ«Мухтасари виќоя» китоби Бурћониддин Марѓилонийнинг «Ћидоя»ларига боѓлиќ китобдир. Бу китобнинг тўлиќ номи аввал ћам айтиб ўтилгандек «Ниќоя мухтасари Виќоя»дир. Лекин аћли илм ва халќ орасида «Мухтасари виќоя» номи ила машћурдир. Китобнинг ёзилиши ва ундан кўзланган маќсад ћаќида ўзининг муќаддимасида муаллифнинг гаплари келади.«Мухтасари виќоя» ћанафий мазћабидаги энг машћур китоблардан бири ћисобланади. Чунки у бу мазћабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виќоя» китобининг ќисќартирилганидир. Бу китобни ќадимдан уламолар ва толиб илмлар эъзозлаб келадилар.«Мухтасари виќоя»га кўзга кўринган алломалар шарћлар ёзганлар. Улардан баъзиларини эслаб ўтамиз.1. «Камолуд дироя фии шарћин Ниќоя».Бу шарћнинг муаллифи 872 ћижрий санада вафот топган Шайх Таќийюддийн Абул Аббос Аћмад ибн Мућаммад аш-Шаманийдир.2. Шайх Зайнуддийн Абу Мућаммад Абдурроћман ибн Абу Бакр ибн Айний Ћанафий шарћи.3. Абдулвожид ибн Мућаммад шарћи.4. Алаауддийн Али ибн Мућаммад Мусаннифук шарћи.5. Ќосим ибн Ќутлуѓбуѓа Ћанафий шарћи.6. Илёс Румий шарћи.7. Шамсуддийн Мућаммад Хуросоний Ќўћистоний шарћи. «Жомеъур румуз» деб номланади.8. Абул Макорим ибн Абдуллоћ ибн Мућаммад шарћи.9. Нуриддийн Абдурроћман ибн Аћмад Жомий шарћи.10. Мавлоно Нуриддийн Али ибн Султон Ќори Ћеравий шарћи. Мулло Али Ќори р-ћ.нинг «Мухтасари Виќоя»га ќилган катта шарћлари «Фатћу бобил иноя лии шарћи китобин ниќоя» деб номланади. Кейинроќ бу китобни ќисќартиб «ихтисори ривоя ала мухтасари виќоя» деб атаганлар.Биз ћам «Мухтасари Виќоя»га ћозирги кунимиз тили, услуби ва рућида шарћ ёзиб унга «Кифоя» деган ном ќўйдик. Дуо ќилиб туринглар. Чоп этилса ўќиб ќоларсизлар, иншаАллоћ.

Топ рейтинг www.uz Openstat