Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд кўриш

10:53 / 28.06.2021 | ANONIM | 1481

Ассалому алайкум! Мен оилам билан ўртамиздаги бир масала юзасидан сизларга юзланмоқчиман. Мен тақдирдур ёшим бир жойга бориб иккинчи никох бўлиб бир солих, ибодатдаги инсонга турмушга чиқдим. Аммо никохимизни хўжайинимнинг биринчи аёллари билмайди. Хўжайиним муаммо бўлмасин деб бола қилишни рад этиб турибдилар. Сабаб қилиб аёлларининг характерини важ қилмоқдалар. Хабар етиб қолса ва аёллари ўзини бирор нарса қилса виждон азобида қолмай сабр қил дейдилар менга. Ёшим 40 га борди. Аёл фарзанд кўришга мослашган йўқса бошқа касалликлар келиб чиқади, аёлизни деб менга азият бериб қўйманг деяпман. Мени хўжайинимнинг биринчи аёллари билан ишим йўқ, у аёлга нима олиб берадилар, рўзғорларини ошириб тоширадиларми умуман қизиқмиман. Ўзим ишлиман ва харакат қиламанки, хўжайинимни молиявий жихатдан қийнамасликка. Мени фақат болам бўлсаю унга Қуръонни ўргатсам, қори қилсам, инсонларни хақ йўлга бошласа дейман. Инсоннинг ортидан солих фарзанди қолсин дейман. Бу борада хўжайинимга айтишдан олдин кўп ўйлайман, дилларини оғритишни хохламиман. Доим хақларида дуода бўлиб турибман, Аллоҳ хўжайинимни фарзанд қилишга мойил қилсин деб. Эрта охиратда хўжайиним билан мени ўртамда Аллоҳ хакам бўлади. Мен сабаб охиратда азобланишларини хохламиман. Хўжайиним жуда яхши инсон. Уларга мен жаннатни соғинаман. Болани рад этиб турганлари учун Аллоҳ уларни синамасин деб қўрқаман. Мен қандай йўл тутсам? Қандай хўжайинимни тилларини топсам. Маслахат беринг илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслидан оила қуришдан асосий мақсадлардан бири фарзанд кўриб, уни солиҳ қилиб тарбиялаш ҳисобланади. Фарзанд кўриш шаръан сизни ҳаққингиз. Шунинг учун хўжайнингизни кўндиришга ҳаракат қилинг. Ҳадиси шарифда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳаббат қиладиган ва қўп туғадиган аёлларга уйланишга буюрганлар. Шу ҳадисни хўжайнингизга ҳам эслатинг.

عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رٍَسُولَ اللهِ أَصَبْتُ امْرَأَةً ذَاتَ جَمَالٍ وَحَسَبٍ وَإِنَّهَا لاَ تَلِدُ أَفَأَتَزَوَّجُهَا قَالَ: لاَ ثُمَّ أَتَاهُ الثَّانِيَةَ فَنَهَاهُ ثُمَّ أَتَاهُ الثَّالِثَةَ فَقَالَ: تَزَوَّجُوا الْوَدُودَ الْوَلُودَ فَإِنِّي مُكَاثِرٌ بِكُمُ اْلأُمَمَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحاَكِمُ  

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди.
«Йўқ», дедилар. Кейин у Зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида:
«Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш яхшилиги.
2. Туғмас аёлга, агар у гўзал ва аслзода бўлса ҳам уйланмаган маъқул экани.
3. Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланиш кераклиги.
Бу сифатлар унга яқин аёлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин, қариндош аёллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, кўпинча уларнинг уруғида бўлган ёшлар ҳам ўша сифатларга эга бўладилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat