Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарихдан бир савол

05:15 / 10.05.2016 | Doniyor | 3733

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Мусо пайғамбар Аллоҳ билан гаплашган тоғ ҳақида сўрагандим. Тур тоғи деб жавоб келганди. Лекин Қуръони каримнинг "ват-тийн "сурасини 2-оятида (Аллоҳ таоло бевосита Мусо пайғамбар билан сўзлашган) "Сино тоғига қасам" дейилган. Шу ҳақида тушунмай қолдим. Илтимос шу ҳақида янада кўпрок маълумот берсангизлар. Жавоб учун олдиндар раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! وَطُورِ سِينِينَ 2. Сийно тоғи билан қасам. Тур тоғи Аллоҳ таоло билан Мусо алайҳиссалом сўзлашган тоғдир. У Сийно ярим оролида жойлашган. «Сийно» сўзининг луғавий маъноси «муборак» деганидир. Бу макон ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида эътиборли бўлгани учун, унинг номи билан қасам ичмоқда.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat