Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Душанба пайшанба кунги рўза нияти

10:19 / 27.09.2021 | Уктам Матякубов | 1381

Ассалому алайкум! Душанба ва пайшанба кунлари қазо рўзаларимни тутишни бошладим. Базан сахарга туришга қийналаман гохида ярим тунда уйғонаман шундай пайтлари тунда уйғониб қолганимда ёки эрталаб турганда ният қилиб қўйаверсам шу рўзаларим дуруст бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қазо рўзаларга кечасидан ният қилиш шарт. Яъни эртага қазо тутаман деган ният бўлиш керак. Шунга биноан бир кун олдин эртага рўза тутаман деб ният қилган бўлсангиз, ўша кифоя қилади. Муҳими саҳарлик вақтидан кейин ҳеч нарса еб-ичмасангиз бўлди. “Кифоя” китобида шундай дейилган:
«Қазо, каффорат ва мутлақ назр рўзалар учун кечаси тайин қилиб, ният қилиш шарт қилинган».
 Чунки мазкур турлардаги рўзалар учун ажратилган тайинли вақт йўқ. Шунинг учун уларнинг бошланиш вақтини тайин қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat