Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўликларни ёриб кўриш ва улар билан ишлаш

00:00 / 26.12.2006 | eski savollar | 2397

Ассалому алайкум Шайх ҳазрат. Саволим қуйдагича: мен ТошМИда ўқийман. Биз дарсда мурдаларни ёриб, ўрганамиз. Шунга фикрингизни билдирсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

РОБИТА АКАДЕМИЯСИ ЎЛИКЛАРНИ ЁРИБ КЎРИШ ТЎҒРИСИДА. Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!Саййидимиз Муҳаммадга саловоту дурудлар бўлсин! Робититул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи академияси ўзининг Маккаи Мукаррамада 1408 ҳ.с. Софар ойининг 24-28 кунлари (1987 м.с. 17-21 октябр ) бўлиб ўтган мажлисида ўликлар жасадини ёриб кўриш масаласини кўриб чиқди. Муноқаша ва фикр алмашишлардан сўнг қуйидагиларга қарор қилинди: Ўлик инсоннинг ҳурматини поймол қилишдан устун турадиган фойдаларни ва заруратларни ҳисобга олган ҳолда Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи академияси қуйидагиларга қарор қилди: Биринчидан: қуйидаги мақсадлар бўйича ўликларнинг жасадини ёриб кўриш жоиз: 1. Жиноятни аниқлаш учун. Ўлимнинг сабабини ёки содир этилган жиноятни билиш мақсадида. Бу қози ўлимнинг сабабини билиши мушкул бўлиб қолгани учун бўлади. Чунки ёриб кўриш сабабни билишнинг йўлидир. 1. Ёриб кўришни тақозо қиладиган беморликларни аниқлаш учун. Бунда мазкур беморликдан сақланиш ёки унинг давосини топишга хизмат бўлади. 2. Тиб бўйича таълим бериш ва олиш. Бу тиббий таълим муассасаларида бўлади. Иккинчидан: Таълим мақсадида ёриб кўришда қуйидагиларга риоя қилиш лозим: 1. Агар жусса маълум шахсга оид бўлса, унинг ўзи ўлимидан олдин рухсат берган бўлиши керак. Ёхуд унинг меросхўрлари ўлимидан кейин рухсат берган бўлишлари шарт. Кишининг жасади фақатгина зарурат юзасидан рухсат бўлади. 2. Ёриш фақат зарурат чегарасида бўлиши керак. Ўликнинг жасадини беҳуда қийнамаслик лозим. 3. Аёл кишиларнинг жасадини фақатгина аёл табиблар ўтказишлари лозим. Илло улар йўқ бўлсалар, бундан истисно қилинади. Учинчидан: Барча ҳолатларда ёриб кўрилган жасадларнинг барча бўлаклари дафн қилиниши вожиб. Саййидимиз Муҳаммадга саловоту дурудлар бўлсин!Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat