Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм ҳукми ва жамоат намози

00:00 / 26.05.2008 | eski savollar | 449
Ассалому алайкум, ҳурматли Узтоз, Шайҳ Ҳазратлари!Аввало юртимизда динимиз ривожи учун қилаётган барча ҳайрли ҳаракатларингизга Аллоҳ оҳиратда сизга алоҳида ажр ва марҳамат билан боқсин! Барча биз учун қилаётган ҳайрли ишларингизни Аллоҳ ривожини берсин, сизга эса чэксиз илм, туганмас куч-қудрат ва сабр Аллоҳдан со'раб дуо қилиб қоламиз!1. Ҳурматли Узтоз, менинг исмим Жалолиддин, ва Асмаи Ҳуснада келганидек, Аллоҳнинг 99 исмидан бири Зул Жалали вал Икром деб аталади. Агар исмим Абдужалол бо'лганда эди шубҳасиз Аллоҳнинг қули деган ма'нода келган бо'лар эди аммо ко'пчилик мени айнан Жалол деб аташади, мен эса уларни бундан қайтараман, Жалол исми фақат Аллоҳгагина ҳос деган ниятда. Саволим Жалолиддин исми нима ма'нони англатади ва динимизга то'гри келадими деган шубҳадаман, лекин ко'п уламоларимиз ҳам шу исм билан ижтиҳод қилиб яшаб о'тганлар.2. Биз Дания аталмиш шимолий о'лкалада талабамиз, бу ерда ҳуфтон ва бомдод намози орасидаги вақт жуда яқин, бугунги кунларда тақвимиз бо'йича субҳи содиқ 1:19 киряпти. Аммо қуёш чиқишига яқин адо қилиш афзалдир деб биламиз ва қуёш чиққунига қадар қурон тиловат қилишлик суннатдир. Саволим до'стларимни ҳаммаси жамоат бо'либ шу тонг отган вақтда о'қимоқдалар, я'ни 1:19 со'нг, мен эса қуёш чиқишига яқин о'қимоқдаман, тарози палласига қо'ядиган бо'лсак бир тарафда суннатга мувофиқ субҳи содиқда эмас қуёш чиқишига яқин о'қимоқлик турибди бир тарафда эса яна пайг'амбаримиз с.а.в. ко'рсатма берганларидек жамоатга эргашишлик турибди. Қимматли вақтингизни аямай бизга та'лим бериб, то'гри ё'л ко'рсатаётганиз учун Жаннатда пайг'амбаримиз с.а.в. билан қо'шни бо'лишлик ва Аллоҳни юзини - жамолини ко'радиган вақтда олдинги қаторда бо'лишлик сизга ва оилангизга насиб қилишини Аллоҳдан со'раймиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жалолуддин – диннинг жалоли деганидир. Бу исмни қўйиш дуруст ва ўзингиз айти ўтганингизек, кўпгина алломаларимизнинг исми ҳам шундай бўлган.- Бу икки ҳолатдан истаганингизни қилиш ихтиёридасиз. Аммо жамоатга қўшилсангиз, яхши бўлса ажаб эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat