Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадис шарҳи

00:00 / 22.02.2009 | eski savollar | 917
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМОламларнинг Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Саййиди коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловоту саломлар бўлсин.Саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин.Ислом уламоларига ва машойихларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Ҳурматли Устоз бир ҳадисни шарҳлаб берсангиз."Нафсимни қудрат қўлида тутиб турган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирортангиз мени ота-онангиздан хам, бола-чақангиздан ҳам, бошқа инсонлардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунингизгача ҳақиқий мўмин бўла олмайсизлар".Аллох субханаҳу ва таоло Сиздан рози бўлсин. Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллох таоло «Ахзоб» сурасида айтади:«Набий мўминлар учун ўзларидан кўра хаклидир». Яъни, Пайгамбарнинг мўминлар учун тутган ўрни шунчалик улугки, у зот хатто хар бир мўминнинг ўз нафсидан хам юкори даражададир. Унинг бу даражаси доимий ва бокийдир. Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам хар бир нарсада мўминлар учун хаммадан, хатто ўзларидан хам устун макомдадир.Бу гоятда олий макомдир. Бу дунёда Мухаммад соллаллоху алайхи васалламдан бошка инсонга берилмаган макомдир. Бу макомнинг улуглигини янада чукуррок тушунишимизга хадиси шарифлар ёрдам беради.Имом Бухорий ривоят килган хадисда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам куйидагиларни айтадилар: «Менинг нафсим кудрат кўлида бўлган зот билан касамки, сизлардан бирортангиз мен то унга ўзидан, молу дунёсидан, боласидан ва барча одамлардан махбуброк бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди». Имом Бухорий ривоят килган яна бошка бир хадисда айтиладики: «Умар розияллоху анху: «Эй Аллохнинг Расули! Аллохга касамки, сиз мен учун ўзимдан бошка хаммадан кўра махбуброксиз», деди. Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:«Йўк, эй Умар! Токи мени ўзингдан хам махбуброк кўрмагунингча бўлмайди», дедилар. Умар розияллоху анху: «Эй Аллохнинг Расули! Аллохга касамки, албатта, сиз мен учун хамма нарсадан, хатто ўзимдан хам махбубсиз», деди. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Ана, энди, бўлди, эй Умар», дедилар.Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг мўминларга уларнинг ўзларидан хам хаклирок эканликлари факат у зоти бобаракотнинг шахслари билан чегараланмайди, балки у киши келтирган таълимотлар хам мўминлар учун хамма нарсадан устун туриши лозим. У зоти бобаракот соллаллоху алайхи васаллам хадисларидан бирида: «Сизлардан бирортангиз токи унинг хавои нафси мен келтирган нарсага эргашмагунича, мўмин бўла олмайди», деганлар.Демак, мусулмон киши эргашадиган таълимот, хаётнинг кайси сохасида бўлишидан катъи назар, Хазрати Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам олиб келган Куръон ва суннатдир, бошка гап ортикча.Бу ояти каримага тааллукли ривоятлардан бирида Имом Бухорий улуг сахобий Абу Хурайра розияллоху анхудан Пайгамбаримизнинг шундай деганларини хикоя киладилар: «Хеч бир мўмин йўкки, мен унинг учун бу дунё ва охиратда одамларнинг энг хакдори бўлмасам, агар истасангиз, «Пайгамбар мўминлар учун ўзларидан кўра хаклидир», оятини ўкинглар. Бас, кайси бир мўмин ўзидан кейин мол мулк мерос колдирса, уни кариндошлари олсин. Агар карз ёки зое бўлган болалар колдирса, эгаси менга келсин, мен унинг мавлосиман».Яъни, вафот этган ўша мўминнинг карзини мен тўлайман, етим колган болаларига карайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat