Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ осмонлар ва ернинг Нуридир

00:00 / 23.02.2009 | eski savollar | 1235
Ассалому алайкум!«Нур» сурасининг 35-оятида:24:35. Аллоҳ осмонлар ва эрнинг Нуридир (яъни, уларнинг барчасини ёритиб, кўзга кўрсатиб — йўқдан бор қилиб тургувчидир). У Зот нўрининг (мўмин банда қалбидаги) мисоли худди бир токча, унинг устида бир чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дур юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на Шарқий ва на Ғарбий бўлмаган (балки заминнинг қоқ марказидаги) муборак зайтун дарахтининг (мойидан) ёқилур. Унинг мойи (тиниқ, мусаффолигидан) гарчи унга олов тегмаса-да (атрофни) ёритиб юборгудек. (Олов теккач эса) нур устига нур (бўлур). Аллоҳ Ўзининг (бу) Нурига Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисоллар келтирур. Аллоҳ барча нарсани Билгувчидир. дейилган, илтимос шу оятини кенгроқ ёритиб берсангиз, бу ерда (токча, чироқ, шиша, зайтун дарахти)лар нима маъноларни англатади?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Тафсири Хилол»ни ўкиганингизда мени хам ўзингизни хам овора килмаган бўлар эдингиз.«Аллох осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чирок кўйилган, чирок эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шаркий хам, гарбий хам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёкиладир. Унинг мойи ўзига олов тегмаса хам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллох хохлаган одамни Ўз нурига хидоят килур. Аллох одамларга мисолларни келтирур. Аллох хар бир нарсани ўта билгувчидир».Бу ояти карима «Нур» ояти деб хам номланади.Тафсирчиларимиз ва бошка уламоларимиз бу ояти карима хакида кўп бахс юритганлар. Хатто, Хужжатул Ислом Имом Газзолий Нур оятини тафсир килиб, «Мишкотул анвар» номли бир китоб хам ёзганлар.Оятда Аллох таолонинг Ўзи Ўз зоти олийсини «Нур» деб атамокда. Лекин бу нур сиз билан бизнинг тушунчамиздаги моддий, кўзга таъсир ўтказадиган, олимлар тахминича, бир сонияда 186000 мил тезликда харакат киладиган ёруглик нури эмас. Аллох таолонинг хеч бир сифати сиз билан бизнинг тасаввуримизга тўгри келмайди. У зот ўхшаши йўк зотдир. Буни хамма уламоларимиз бир овоздан таъкидлаганлар. Аммо оятнинг тафсирига келганда фикрлар турлича бўлган.«Аллох осмонлар ва ернинг нуридир».Бу жумлани баъзи уламоларимиз, «Аллох осмонлар ва ерни мунаввар килгувчидир», деб тушунтирганлар. Бошка бирлари эса, «Аллох осмонлару ерни вужудга келтиргувчидир», деганлар. Яна бошкалари, Аллох таоло осмонлар ва ерни, яъни, борликни ўз нуридан яратгандир, деган маънода тафсир килганлар. Яна бир тоифаси, Аллох таоло борликни билдиргувчидир, дерлар.Бу тушунчаларнинг хаммаси араб тилида «нур» сўзи ифода этадиган маънолардан олингандир.«Нур» сўзи аслида ўзи зохир бўлиб, ўзгаларни хам зохир этувчи вужудга нисбатан ишлатилади. Мисол учун, коронгуликда ёруглик зохир бўлиб, аввал ўзи кўринади ва шунинг баробарида атрофни хам ёритади-кўрсатади.Шу сабабдан, куёш, ой, юлдузлардан тараладиган, сонияда 186000 мил харакат килиб, кўзга, миядаги кўриш марказига таъсир ўтказадиган ёруглик хам нур дейилади. Шунингдек, илмга нисбатан хам «нур» сўзи ишлатилади. Яна, иймон хам нур дейилади; Куръонни эса, Аллох таолонинг ўзи нур деб атаган; кўзнинг кўриш кобилиятини-да нур дейишади; фарзандга нисбатан хам, кўзимнинг нури, деган иборани ишлатишади. Кискаси, «нур» сўзи жуда кўп маъноларда кўлланган.Шунга ўхшаш лугавий маънолар эътиборидан келиб чикиб, оятдаги жумланинг тафсири турлича бўлган. Ўша тафсирлардан баъзилари юкорида келтирилди.Аллох таоло осмонлар ва ернинг нури эканлиги инсоний тасаввурга сигиши кийин, шунинг учун инсон идрокига мос мисол билан тушунтирилмокда:«Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чирок кўйилган, чирок эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шаркий хам, гарбий хам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёкиладир».Ўша вактда ёруглик хосил килиш учун ишлатиладиган шиша чирок инсонлар онгида энг тараккий этган восита бўлган. Нур яхши таралиши учун аввало деворда ўйма токча бўлиши керак. «Унинг нурининг мисоли худди бир токча»,Токчада турган чирокнинг нури бехуда таркалмасдан, бир тарафга таралади, шамол тегиб, ўчиб колавермайди хамда липиллаб тутамайди. Аммо факат пилик ёнган билан ёруглик бўлмайди. Агар пиликнинг устига шиша ўрнатилса, у ўчиб хам колмайди, нури хам атрофга равшан таралади. «унинг ичига чирок кўйилган, чирок эса, шиша ичида», Энди, шиша билан шишанинг хам фарки бор. Шиша канчалик шаффоф бўлса, чирокнинг нури шунчалик равшан ёритади. Ушбу оятда мисол келтирилаётган чирокнинг шишаси гўё дурдан бўлган бир юлдуз экан. «шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб»,Дур мусаффолик, юлдуз эса, ёруглик тимсоли. Икки тимсол бир бўлиб, ўша чирокнинг шишасида акс топмокда. Бу эса, мисли йўк даражада ёруглик берадиган чирок деганидир.Энди бу чирок ёниши учун ёкилги — мой керак. Аммо мой яхши бўлмоги лозим, йўкса, чирок равшан нур таратолмайди. Оятнинг давомида васф килинаётган чирокнинг ёги канака эканлиги баён этилмокда:«...шаркий хам, гарбий хам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёкиладир».Яъни, чирокнинг ёги муборак зайтун дарахтидан олинган. Ўша вактдаги энг яхши чирок ёги зайтун ёги бўлган. Аммо хамма зайтуннинг хам ёги бир хил бўлавермайди. Куёш тегмай, сояда ўсган зайтундан умуман яхши ёг чикмайди. Куёш факат шарк томонидан тушадиган зайтуннинг ёги хам, шунингдек, факат гарб томонидан тушадиган зайтун дарахтининг ёги хам унча яхши бўлмайди. Энг яхшиси шаркий хам, гарбий хам бўлмай, эртадан кечгача куёшда тобланиб, куёш нурини тўла эмиб ўсган зайтуннинг ёгидир. Бунинг устига, зайтун муборак дарахтдир.«Унинг мойи ўзига олов тегмаса хам, ёритиб юборай дейдир».Яъни, яхши жойда ўсган муборак дарахтнинг–зайтуннинг ёги бўлгани учун чирокка куйиб, пиликка олиб ёкмаса хам, ўзидан-ўзи зиё таратиб юборай деб турибди.Хуллас, токча нур учун тайёрланган, чирокнинг ўзи нур, устига кийдириладиган шиша нурли юлдуз каби дурдек равшан, ёги хам нур сочай деб турибди. Буларнинг хаммаси «нур устига нурдир». Ха, Аллохнинг нури ана шундай ёркиндир. Аммо:«Аллох хохлаган одамни Ўз нурига хидоят килур».Хаммани хам хидоят килавермас. Кўзи кўр одам куёшнинг, ойнинг, юлдузнинг, хатто олдида турган чирокнинг нурини кўрмаганидек, калб кўзи кўр одам хам Аллохнинг нурига–иймонга, дину диёнатга, Куръонга, Исломга хидоят топмайди. Шундай килиб:«Аллох одамларга мисолларни келтирур».Одамларга кандай мисол тўгри келишини У зотнинг Ўзи билади.Чунки:«Аллох хар бир нарсани ўта билгувчидир».Аллохнинг мазкур нурли чироги каерда бўлди?(У) бир уйлардаки, Аллох уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр килинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбих айтурлар;Бир кишиларки, уларни тижорат хам, олди-сотди хам Аллохнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машгул кила олмас. Улар калблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан кўркарлар.Демак, Аллохнинг нури, нурли чирок, иймон нури«(У) бир уйлардаки, Аллох уларнинг кўтарилишига...» изн берган.Яъни, моддий ва маънавий жихатдан юкори даражада бўлишига Аллох таолонинг Ўзи амр килган. Бу уйларни баланд килиб куришга изн берган.«...ва уларда Ўз исмининг зикр килинишига изн бергандир».Яъни, ўша баланд килиб курилган уйларнинг даражасини янада баландлатиш учун уларда Ўзининг исмини зикр этишни буюрган. Шу маъноларни эътиборга олиб, уламоларимизнинг кўплари, бу уйлардан мурод масжидлардир, дерлар. Хазрати Абдуллох ибн Аббосдан: «Масжидлар Аллохнинг ердаги уйларидир», деган гап хам накл килинган. Ушбу оятнинг тафсирида Хофиз ибн Касир масжид куришга таргиб килувчи, масжид одобларини ўргатувчи хадислар билан бир каторда масжидга зеб беришдан кайтарувчи хадисларни хам келтирганлар.Имом Абу Довуд Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килган хадисда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Мен масжидларни безашга амр килинмаганман», деганлар.Имом Ахмад ва яна бир канча мухаддислар Анас розияллоху анхудан Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг: «Одамлар масжидлар ила мактанадиган бўлмагунларича киёмат коим бўлмайди», деганларини ривоят килганлар.Демак, масжидларнинг хакикий ободлиги уларда Аллохга ибодат килиш билан бўлади. Шунинг учун хам оятнинг давомида ва кейинги оятда айнан шу нарса зикр килинмокда.«Уларда Унга эртаю кеч бир кишилар тасбихайтурларки…».Яъни, у уйларда Аллохга шундай кишилар эртаю кеч тасбихайтурлар–Аллохни поклаб ёд этурларки,«уларни тижорат хам, олди-сотди хам Аллохнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машгул кила олмас».Бу ерда Аллохнинг нурини идрок этишга ва унинг файзидан бахраманд бўлишга хакли кишиларнинг сифатлари келтирилмокда. Аллох таоло неъматини, нурини кўринганга ато килавермайди, албатта. Балки, маълум сифатларга эга бўлган зотларгагина ато этади. Ана ўша инсонларнинг сифатларидан бири Аллох таолони эртаю кеч поклаб ёд этиш–тасбихайтиш бўлса, яна бир сифати тижоратга хам, олди-сотдига хам машгул бўлмасдан, Аллохни зикр этишларидир. Яъни, иш вактда хам Аллохни унутмайдилар. Тижорат ва олди-сотди билан машгул бўлиб, намозни, хусусан жамоат намозини колдирмайдилар. Менинг ўзим тижорат килиб, зўрга топдим-ку, деб закот беришдан хам кочмайдилар. Чунки:«Улар калблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан кўркарлар».Яъни, киёмат кунидан кўркарлар. У кунда тижорат билан, олди-сотди билан машгул бўлиб, Аллохнинг зикрини, намозни тўкис адо этишни, закот беришни унутганларнинг калблари ва кўзлари кўркинчдан изтиробга тушади.

Топ рейтинг www.uz Openstat