Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телефон ўғриси

11:48 / 18.08.2014 | Prs | 1011
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Баҳорда жияним телефонини йўқотиб қўйди ёки ўғирлатиб қўйди. Биз милиция ходимларига хабар бердик. 1, 5 ой ўтгач, милиция ходимлари бир болани топиб келишди. Аниқласак ўша бола жиянимнинг таниши экан. Ўша бола телефонни олиб, бошқасига сотиб юборибди. У: “Мен тўлаб бераман, фақат дадам билмасин” деди ва бозордан шунга ўхшаш бир телефон олиб берди. Фақат у телефонни ҳолати уриниб кетган, бизники эса икки баробар яхши холатда эди. Хуллас у бола “шуни олиб ишлатиб туринглар, кейин яна пул қўшаман” дегандек муомала қилди. Орадан 2 ҳафтача вақт ўтиб, ўзимизнинг телефонни ишлатаётган одам ҳам топилди. Ўша одамга қўлма қўл бўлиб етиб кепти. Милиция ходимлари телефонни ўша боладан олиб, бизга берди. Биз 2 та телефонли бўлдик. Охирги одамга ҳам биринчи телефонни олган бола тўлаб берадиган бўлди. Лекин биринчи телефонни олган бола менга “мен олиб берган телефонни қайтаринглар, телефонингиз топилди” деяпти. Холамлар “бермаймиз, сен олиб қўлма қўл бўлиб бизни телефон уриниб кетибди” деди. Ҳазрат, илтимос маслахат беринг, мен холамларга тушунтираман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Телефон олиб берган ўғри болага қайтариб бериш керак. Сизларга етган талофатни ўртача ҳолда тўласин.

Топ рейтинг www.uz Openstat