Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима учун!

13:47 / 22.12.2015 | Jamol-iddin | 1279

Ассаламу алайкум! Бошга масҳ тортганда кафтни орқасидаги сувни бўйинга суртиб қўямиз. Интернетдаги баъзи манбааларда “бу нарса бидъат” деб айтилибди. Сизларнинг жавобларингизга муҳтожмиз. Аллоҳ рози бўлсин! 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига далил қуйидагича:

رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ».

Абулҳасан ибн Форис Ибн Умардан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан  сақланади», дедилар».
Уламоларимиз таҳорат борасида келтирган ҳамма ҳадис ва асарларни ўрганиб, тартибга солсак ва таҳорат одобларига, бу борадаги қоидаларга назар ташласак, ушбу ибодат ҳақидаги улкан ҳақиқатни яна ҳам тўлиқроқ тушуниб етамиз.(“Кифоя” китобидан).
“Ғул” деб - Бўйин ва қўл қўшиб боғланадиган кишанга айтилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat