Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Луқмон сурасининг олтинчи ояти

00:00 / 22.06.2009 | eski savollar | 503
Ассаламу алайкум азиз устоз. Луқмон сурасини 6 оятидан саволим бор эди.وَمِنَ النَّاسِ مَن يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَن سَبِيلِ اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُواً أُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُّهِينٌУстоз шу ояти каримадаги لَهْوَ الْحَدِيثِ жумласи борасида бир неча қавл эшитиб, ўқиганман. Албатта "Тафсири Ҳилол"дан ҳам бу оятни, хусусан шу жумлани тафсирини ўқиганман. Сизни тафсирингизга эътимод қиламан. Яна ман суянадиган Қуръони Каримни шарҳи бу Ҳиндистонда туғилган ва Англияда вафот қилган Аллоҳ раҳмат қилгур олим Абдуллоҳ Юсуф Алини инглиз тилидаги "Тҳе Меанинг оф тҳе Ҳолй Қур'ан" (Қуръони Каримни шарҳли таржимаси) китобларидур. Бу киши ҳам мазкур ояти каримани шарҳида сизнинг тафсирингизга ўхшаш маънони ёзганлар, ҳатто аниқ қилиб бу ояти карима Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларида яшаган мушрик Надр ибн ал Ҳаритҳ ҳақида нозил бўлган. Бу кофир форсларни ривоятини Аллоҳни оятларидан устун қўяр экан ва одамларни бу ривоятлар билан Аллоҳни каломидан чалғитар экан деган маънода ёзганлар. Энди бошқа эшитган ва ўқиган қавлим لَهْوَ الْحَدِيثِ дан маъно мусиқадур. Абдуллоҳ ибн Мсъуд ҳазратлари ра мусиқа деганлар, Ҳасан Басрий мусиқа ва мусиқа асбоблари деганлар деган қавллардур. Мени саволларим:1. Бу ояти каримадаги لَهْوَ الْحَدِيثِ дан мурод мусиқами?2. Бу оят мушрик Надр ибн ал ҳаритҳ ҳақида нозил бўлганми?3. Бу ояти каримани мусиқага тегишлиги тўғрисида кучли қавл, кучли далил борми? Хусусан Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳазратлари ва Ҳасан Басрий ҳазратлари мусиқа дейишгани қанчалик рост?4. Аллоҳ раҳмат қилгур жаноб Абдуллоҳ Юсуф Алини "Қуръони Каримни шарҳли таржимаси китобларига муносабатингиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. لَهْوَ الْحَدِيثِ – беҳуда сўздан барча Аллоҳнинг йўлидан адаштирадиган нарса қўзда тутилган. У гап, шеър, ҳикоя, мусийқа ва бошқа нарсалар бўлиши мумкин. Шарт Аллоҳнинг йўлидан адаштирадиган, беҳуда бўлъа, бўлди.2. Ибн Ҳорис ҳақида нозил бўлгани ривоятлардан биридир.3. Ибн Масъуд ва Басрийдан қилинган ривоятлар тўғри. Булар ҳам юқорида айтилган гаплардан биридир.4. Юсуф Али раҳматуллоҳи алайҳининг таржимаси инглизча таржималар ичида машҳурларидан биридир. Баъзи ерлардан танқид қилигани ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat