Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Белги қўйиш

17:48 / 04.06.2016 | Рахима | 999

Ассалому алайкум! Мен аввалги китобга  белги қўйиш саволимдан кейин Ҳасайн ва Ҳусайн қориларни тинглаганимда улардаги такрор келадиган жойи бошқа қориларда такрор ўқилмас экан. Масалан Ёсин сурадаги 9 оятидаги “фаағшайнаҳум” сўзини ака укалар 2 марта такрорлашса, қолган 3-4 қорилар такрор ўқишмади. Яна 14-оятдаги “факаззабуҳумаа фааззазна бисалисин” жойини ҳам такрорий ўқидилар. Мен қандай ўқишни билмай қолдим. Сураганим сабаби эртага қизларимга ҳам ўргатишим керак бўлади. Нима қилай? Раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар нафас вақф белгисига етмай тўхтаса, 1-2 калима юқоридан қайтарилади. Бу ўша қайтариш, холос. Нафаси етган одам, қўшиб охиригача бир текисда ўқийверади. Ҳусайн Яҳё Абдулмажид. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat