Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзада истинжо

09:28 / 18.06.2016 | Nazirjon Yusupov | 1250

Ассалому алайкум! Яқинда мен «рўзадор остини (маҳражини) ювиб, уни қуритмай ўрнидан туриб кетса рўзаси бузилади. Чунки қолган сув ичига кетиб қолиши мумкин. Агар ювгандан кейин орқасини бирор нарса билан артиб, ўрнидан турса рўзаси бузилмайди» деб эшитдим. Мен шу вақтгача бундай ҳолат рўзани очишини умуман билмас эдим(чин сўзим). Энди шу вақтгача тутган рўзаларим нима бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мазҳабимизнинг мўтабар китобларида : Савол: Йўғон ичаги ташқарига чиқиб, қайта жойига солган кишининг рўзаси очиладими? Жавоб: Йўғон ичагини ювиб, қуритмасдан жойига солса, рўзаси бузилади. Ювгандан сўнг қуритиб бўлгач жойига солса, очилмайди. Шунингдек бачадони чиқиб қоладиган аёллар ҳам. خَرَجَ سُرْمُهُ فَغَسَلَهُ فَإِنْ قَامَ قَبْلَ أَنْ يُنَشِّفَهُ فَسَدَ صَوْمُهُ وَإِلَّا فَلَا Йўғон ичаги ташқарига чиқиб қолган киши, уни ювади. Уни қуритишидан аввал жойига киргизса, рўзаси очилади. Қуритиб бўлиб солса очилмайди. (Роддул Муҳтор). “Истинжодан кейин қуритса ёки қуритмаса” деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat