Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат сўраб исм ва ақиқа ҳақида

08:20 / 23.06.2016 | muhammadortiqali | 2699

Ассалому алайкум! 1-Инашааллоҳ фарзанд кутмоқдамиз. Мeн ўғил фарзанд бўлса Музаммил дeб исм қўйишни ният қиламан, онам эса Худоёр исмини маъқул дeмоқда. Шаръий тарафдан қайбири фойдалироқ? Қиёматда барчамиз исмимиз билан чақирилишимизни биламан.
2-фарзандга ақиқа қилиш, жонлиқ сўйиш билан адо бўладими? Унинг гўшти қандай тақсимланиши маъқул бўлади? Маслаҳатинглар кeрак, излаш хизматидан ақиқа дeб қидирдим, “Аллоҳ мўминларга мeҳрибон” дeган тeкст чиқиб, давоми дeганига ёзсам “сиз излаган нарса топилмади” дeяпти. Шунга такрор бўлса ҳам ёздим. Жавоб учун олдиндан ташаккур.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ أَحَبَّ أَسْمَائِكُمْ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».
Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

عَنْ أَبِي وَهْبٍ الْجُشَعِيِّ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ، وَأَصْدَقُهَا حَارِثٌ وَهَمَّامٌ، وَأَقْبَحُهَا حَرْبٌ وَمُرَّةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ 

Абу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар.
Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммамдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчидир.
Шарҳ: «Ҳорис» – касб қилувчи, «ҳаммам» – аҳамият берувчи, «ҳарб» – уруш, «мурра» – аччиқ дегани.
Ўтган ҳадиси шарифлардан яхши исмлар уч даражага бўлиниши аён бўлмоқда:
1. Аллоҳ таолога бандалик ва ҳамд маъносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдурроҳим, Абдуссалом, Ҳамидуллоҳ, Азизуллоҳ каби исмлар.
2. Анбиёларнинг исмлари. Муҳаммад, Аҳмад, Иброҳим, Исҳоқ, Юсуф кабилар.
3. Эзгуликни акс эттирувчи ҳамда ўтган азизлардан қолган яхши исмлар. Саҳобаи киромлар, машҳур имомлар ва Ҳорис, Ҳаммом каби исмлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=19151.0

http://savollar.islom.uz/savol/82624

http://savollar.islom.uz/savol/42024

http://savollar.islom.uz/savol/34191

Топ рейтинг www.uz Openstat