Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиладаги муаммолар тўғрисида

00:00 / 13.08.2009 | eski savollar | 829
Ассалому алайкум шайх жаноблари узир безовта килганим учун ўйланганимга бир ярим йил бўлди. Ўйланмасимдан олдин ичардим чакардим, уйланганимдан сўнг қалбимга иймон пайдо бўлиб хозирда намзо уқийдиган харом нарсалардан қочишга харакат қилябман. Аммо оила азоларим мени тушинишмаябди дадам номоз уқима шундай нуфузли ташкилотга ишлайсан деб бир неча бор гапирсалар хам қулоқ солмадим. Дўстларим тўйларга айтса бормасликка харакат қилябман. Бироқ оила азоларим билна бирга турмуш ўртоғим хам манга қарши. Унга неча маротаба кўчага мени рухсатимсиз чиқма, чиқсанг хам устинган ёпиғлик кийим кий десам хам барбур шортикда чикади умуман айтганимни килмайди қалбига иймон оз бўлсада кирсин деб "Охират озиғи", "Танбехул ғофилин" яна "Гуноҳи кабиралар" шунингдек Ислом уз сайтидан ва муслимат сайитларидан аёллар туғрисида бир канча вокеалар хадисларни скачат қилиб олиб келдим. Ўқийди лекин амал қилмайди уйда эрталабдан компьютерга "Қобил қори"нинг маърузалри, "Холислик сари" дастурининг маърузаларини баланд килиб эшитаман барбур парвойи палак. Мандан рухсатсиз кистамдан пул олма десам олади, бирон кариндошиникига бирон йиғин бўлса бормийсан десам ман билан 3-4 кунлаб гаплашмайди. Уришиб колган кунларимиз овкат килмайди. Сиздан маслаҳат сўрамоқчиман ёрдамингизга муҳтожман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр билан насийҳат қилишда давом этаверинг. Намозларингизда дуо қилинг. Аллоҳ дадангизга, аёлингизга ва бошқа оила аъзоларингизга рушду ҳидоят, инсофу тавфиқ берсин. Қалбларини ислом нури билан мунаввар қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat