Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақийда саволлари

00:00 / 23.08.2009 | eski savollar | 555
Ассалому Алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Аллоҳ дин ё'лида қилаётган эзгу ишларингизда о'зи мадад берсин. Устоз Сунний Ақийдалар ва бошқа ақийда китобларини о'қиб чиқдим ва менда қуйидагича саволлар пайдо бо'лди. 1. Устоз Қурони Каримда муташобиҳ оятларнинг мавжудлигини ва уларнинг та'вийли билан машг'ул бо'лмаслик ҳақида Аллоҳ билдирган. Саволим муташобиҳ ҳадислар ҳам борми.2. Ба'зи ҳадисларда Аллоҳга паст, тепа, о'нг, чап тарафлар ишлатилган. Мисол учун Жаннат аҳли Аллоҳнинг жамолини ко'риш учун тепага қарашлари ва Аллоҳ уларнинг устиларидан қараб туриши. Бундай ҳадисларни уламоларимиз қандай та'вийл қилишган.Аллоҳ ажрингизни берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша нарсани оятларда қандай қилишган бўлса, ҳадисларда ҳам шундай қилишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat