Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одил қарор қабул қилган подшох

18:41 / 30.09.2016 | Oybek | 1380

Ассалому алайкум! Интeрнeтдаги бир сайтида «Одил қарор қабул қилган подшох 30 йил нафл намози ўқиганчалик савобга эришади» дeб ёзилган ҳадис бор экан. Шу ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳадисни топа олмадик. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ: الْإِمَامُ الْعَادِلُ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ، وَرَجُلَانِ تَحَابَّا فِي اللهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ فَأَخْفَى حَتَّى لَا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أبَا دَاوُدَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло етти кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ Кунда соясига олур: одил имом, ўз Роббиси ибодатида ўсган ёш, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши, мансаб ва ҳусн-жамол эгаси бўлган аёл ўзига чақирганда «Мен Аллоҳдан қўрқаман» деган одам, садақани махфий қилиб, ҳатто ўнг қўли қилган садақани чап қўли билмай қолган одам ва холи қолиб, Аллоҳни эслаганда кўзидан ёш оққан одам», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Шарҳ: Аллоҳнинг соясидан ўзга соя йўқ Кун – Қиёмат кунидир. Қиёмат кунида иссиқ шиддатли бўлиб, ҳамма ўзи учун соя излаб қолади. Ўшанда Аллоҳнинг соясидан ўзга соя бўлмайди. Аллоҳнинг соясига эса ҳамма ҳам ўзини ололмайди. У Зот Ўзи хоҳлаган бандаларинигина Ўз соясига олур. Ушбу ҳадисда ана шу даҳшатли Қиёмат кунида Аллоҳ Ўз соясига оладиганлардан етти тоифанинг зикри келмоқда: «Одил имом». Намозда имом бўладиган киши имом деб аталиши ҳаммага маълум. Исломий истилоҳда намознинг имомлиги «кичик имомлик» дейилади. Ислом давлати бошлиғи эса «катта имомлик» ҳисобланади. Ўз навбатида Ислом дийнида имомнинг ҳам, ҳокимнинг ҳам адолатли бўлиши талаб қилинади. Айниқса ҳукмдорлар ҳар бир ишда адолатли бўлишга тарғиб этиладилар. Ушбу ҳадис ҳам ана шу тарғиблардан бир намунадир. Унда адолат билан ҳукм юритган мусулмон ҳукмдор Қиёмат куни, Аллоҳнинг соясидан бошқа соя бўлмаган пайтда Аллоҳ Ўз соясига оладиган бахтиёр кишилардан бўлиши таъкидланмоқда. Бу давлат бошлиғидан ташқари, ҳар бир мусулмон жамоага бошлиқ бўлган шахсга ҳам тегишлидир. Кишилар ҳаётида раҳбарнинг тутган ўрни муҳим эканлиги учун ҳам одил имом етти тоифа ичида биринчи бўлиб зикр қилинмоқда. Ҳукмдор одил бўлса, табиийки, жамиятда золимлар, жиноятчилар, ёмонларга ўрин қолмайди. Имоми одил бўлган жамиятда тинчлик, омонлик, яхшилик ҳукм суради. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat