Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларни қабристонга бориши

07:53 / 06.10.2016 | Oybek | 13245

Ассалому алайкум! Кимлардир “қабристонга аёлларни бориши мумкин эмас” дeйишади. Шу тўғрими? Кичкина болалар, ҳомиладор аёллар борса хeч нарса қилмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 

Қабр  зиёрати ҳукми 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг илк даврларида қабр зиёрат қилишни тақиқлаган эдилар. Чунки унда баъзи жоҳилия даври одатлари сақланиб қолган бўлиб, айрим қабилалар мақтаниш ва ғурурланиш учун ўликларининг қаҳрамонликларини санаб, бақир-чақир қилар, ошкора йиғи-сиғига зўр берар эдилар. Ислом одоб ва аҳлоқи инсонлар қалбига ўрнашгач, қабрлар зиёратига изн берилди.

 عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ  عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِي زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ اْلآخِرَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ وَاللَّفْظُ لِلتِّرْمِذِيِّ

Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: 

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у (қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар”.

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники. 

Бу ҳадисдан маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат изн бердилар, балки бу ишга амр қилдилар, тарғиб этдилар. Уламолар эркакларнинг қабр зиёрат қилишлари мумкинлиги борасида барчалари иттифоқ бўлишган. Лекин аёлларнинг зиёрати борасида эса жумҳур уламолар макруҳ санашган. 

عَن أبي هُرَيْرَة رَضِيَ اللَّهُ عَنْه أَن رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ : " لعن الله زوارات الْقُبُور" . أخرجه التِّرْمِذِيّ 

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Аллоҳ қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни лаънат қилсин”, дедилар”.

Термизий ривояти. 

Ушбу ҳадисда аёл кишиларнинг қабрлар зиёратига бориши яхши эмаслиги қаттиқ таъкидланмоқда. Жумҳур уламолар қабр зиёратига бориб, дод солиб йиғлаган, сабрсизлик қилган ва ношаръий хатти-ҳаракатлар қилган аёлларга лаънат айтиш хосдир, дейдилар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса макруҳ эмас, дейишган ва бунга юқорида биринчи келтирилган ҳадисни далил қилиб оладилар. Алхойрур-Ромлий: “Агар бунда ўзларини ҳафагарчилик, доимгидек йиғи-сиғиларини, бақир-чақирларини янгилаш учун бўлса жоиз эмас. Агар йиғламасдан  қариндош-уруғчилик муҳаббатини эътиборидан,  солиҳ кишиларнинг қабрларини зиёрати билан ибратланиш мақсадида борса, ёши ўтган бўлса зарари йўқ, бўйига етган қиз бўлса макруҳ бўлади,”, деб, икки ҳадисни мувофиқлаштирган.  Ибн Обидин роҳматуллоҳи алайҳ “Бу гўзал мувофиқлаштириш”, деб эътироф этган . Аҳмад Иззуддин ал-Байянунийнинг “Таҳорат ва намоз ҳукмлари” китобининг “Қабрларни зиёрат этиш ва улар  ҳаққига дуо қилиш” боби 147-саҳифасида қуйидагича келтирган: “Қабрларни зиёрат қилиш эркаклар учун жоиз бўлганидек, агар фитна хавфи бўлмаса, охиратни эслаб, ўлимдан ибрат олиш учун аёллар ҳам зиёратга борсалар жоиз. Агар зиёрат сафар масофасида бўлса, унда, албатта, маҳрам бўлиши шарт” . Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бошқа пайғамбарларнинг қабрларини зиёрат қилиш эса бундан мустасно. Аёллар ўзларини юраётган йўлларида бирор қабр учратсалар унинг ҳаққига дуо қилишлари мумкин. Қабр зиёратида зиёратчининг дуоси

 عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: أَتَانِي جِبْرِيلُ فَقَالَ: إِنَّ رَبَّكَ يَأْمُرُكَ أَنْ تَأْتِيَ أَهْلَ الْبَقِيعِ فَتَسْتَغْفِرَ لَهُمْ قَالَتْ: قُلْتُ كَيْفَ أَقُولُ لَهُمْ يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ: قُولِي السَّلاَمُ عَلَى أَهْلِ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَيَرْحَمُ اللهُ الْمُسْتَقْدِمِينَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَلاَحِقُونَ. وَفِي رِوَايَةِ السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ لَلاَحِقُونَ أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга Жаброил келиб: “Роббинг сени аҳли Бақийъга келиб истиғфор айтишингга амр қиладир”, деб айтди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо: “Уларга нима дейман, эй Аллоҳнинг Расули?” дедим. “Ассалому ала аҳлид диярим минал мўминийн вал муслимийн ва ярҳамуллоҳу ал-мустақдимийна минна вал мустаъхирийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. (Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Аллоҳ биздан ўтганларни ва қолганларни раҳм қилсин. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз)”, деб айт”, дедилар”.

Бошқа бир ривоятда:

 “Ассалому алайкум аҳлид диярим минал мўминийна вал муслимийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Асъалуллоҳа лана ва лакумул афията. (Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз Аллоҳдан бизга ҳам, сизга ҳам офият сўрайман), дейилган.

 Муслим ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ أَتَى الْمَقْبُرَةَ فَقَالَ: السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لاَحِقُونَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага келдилар ва: “Ассалому алайкум дора қавмим мўминийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун”, дедилар”.

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган. Ҳар биримиз ушбу муборак дуоларнинг маъносини англаб, ёд олишимиз ва вақтида ўқиб юришимиз лозим. 

Қабр зиёрати одоблари 

 Авволо, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилмоқ лозим.   Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир.  Қисқа муддат бўлса ҳам дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйламоқ. Зиёратгоҳда виқор билан, сокин юрмоқ.  Қабр аҳлларига салом бермоқ. Тик туриб дуо қилиш (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақиъга чиққанларида шундай қилганлар) . "Ясин" сурасини ўқиши, бўлмаса, "Ихлос" сурасини ўн бир марта  ёки билган сурасини ўқиб савобини ўлганларга аташ.   Мўминларнинг яхши сифатларини эсга олиш   Зиёратдан қайтишда беҳад сокин бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat