Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мурдага тегиниш

08:20 / 07.11.2016 | ortikali1995 | 2868

Ассалому алайкум! Тиббиёт муассасаси талабасиман. 1-Ўқитувчимиз мурдахонага олиб бориб, китобда ўқиган касаллик оқибатида юзага келадиган ўзгаришларни мурдада кўрсатмоқчи. Бунга фикрингизни билдирсангиз. Илтимос, яна шунга ўхшаш саволларим бор : «тиббиёт экспертизаси» деган фан бўйича одам жасадини қандай қилиб текшириш кераклигини кўрсатиб беришимиз керак бўлса, нима қилишимизни маслахат берасиз (танага тиғ тортишга ва одам ички органларини текширишга тўғри келади)? Аллоҳ қайтарган ишни қилган бўлмаймизми? Кейинги масала : кўп ўқитувчилар шунчаки ўқувчиларни мурдахонага олиб боришмоқда ва улар у ерда мурдаларга тегинишмоқда экан деб эшитдим(наузи биллахи мин золик). Ваҳоланки, ўқувчиларнинг ўқув режасига бу киритилмаган, фақат тиббиёт муассасалари талабарининг ўқиш режасига киритилган. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда заруратдан ташқари ҳолатда мурдани ёришга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat