Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсон қилиш ҳақида

07:26 / 15.12.2016 | Maftuna | 1392

Ассалому алайкум! Кўп савол бераётганим учун узр сўрайман. Қилаётган яхшиликларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ҳар бир мусулмон садақа бермоғи лозим. Лекин ҳозирги замонда муҳтож одамларни топиш жуда ҳам қийин. Мени битта опам бор. Ўша опам ҳақиқатдан ҳам жуда қийин аҳволда ҳаёт кечиради. Эри топиб келадиган арзимас пулига бутун оиласини боқади. Меҳмон кутиш у ерда турсин ҳаттоки ўзларини овқатлари учун озиқ-овқатни етказиш улар учун мушкул. Саволим шундан иборатки, ўша опам ўзини мусулмонман деб юради, лекин диндан билими камлиги сабабли кўп шариатга тўғри келмайдиган ва гуноҳ ишлар қилади. Масалан янги йил, туғилган кунларни байрам деб ҳисоблайди ва бошқа шунга ўхшаш амалларни қилади. Шу опамга Аллоҳ ризолиги учун ёрдам қилсам ажр оламанми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat