Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жоизми?

19:46 / 21.12.2016 | Murodjon | 1984
Ассалому алайкум! Болаларимга Аллох таолонинг муборак исмларини ёд олдирмокчи эдим. Ёд олишга осон булиши учун айтилиши бир-бирига якинларини(Ал Ваххаб,Ал Фаттах, Ал Гоффар, Ар Роззак,Ал Коххар..) алохида руйхат килиб ,яъни Хадисда келган тартибдан бошка тарзда ёд олса жоизми. Урни алмашса хам Аллох таолонинг барча 99 исмини ёддан айтса хам хадисларда келган ажр-савобга эришадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ажр савобга эришади, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирганларидек айтишда биз билмаган ҳикматлар ҳам бор. Қуйидаги ҳадисда “набий” сўзининг ўрнига “расул”ни айтган саҳобага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хато қилганини танбеҳ бериб, «Йўқ, «…ва юборган Набийингга», дедилар» деганлар. عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «إِذَا أَتَيْتَ مَضْجَعَكَ فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ عَلَى شِقِّكَ الْأَيْمَنِ، ثُمَّ قُلِ اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ وَجْهِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لَا مَلْجَأَ وَلَا مَنْجَا مِنْكَ إِلَّا إِلَيْكَ، اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبِنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ. فَإِنْ مُتَّ مِنْ لَيْلَتِكَ فَأَنْتَ عَلَى الْفِطْرَةِ، وَاجْعَلْهُنَّ آخِرَ مَا تَتَكَلَّمُ بِهِ». قَالَ: فَرَدَّدْتُهَا عَلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَلَمَّا بَلَغْتُ «اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ» قُلْتُ: وَرَسُولِكَ. قَالَ: «لَا، وَنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ». أطرافه: 6311، 6313، 6315، 7488 - تحفة: 1763 Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон ётоғингга келсанг, намозга қиладиган таҳоратингни қил. Сўнгра ўнг ёнинг билан ёт. Кейин: «Аллоҳумма, асламту важҳи илайка, ва фаввазту амри илайка, ва алжаъту зоҳри илайка, роғбатан ва роҳбатан илайка, лаа малжаъа ва лаа манжа минка илла илайка! Аллоҳумма, аманту бикитабикаллазии анзалта, ва бинабиййикаллазии арсалта!» дегин. Агар мана шу кечангда вафот этадиган бўлсанг, фитратда* кетасан. Буларни охирги сўзинг қилгин», дедилар. Мен уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қайтариб ўқиб бердим. «Аллоҳим! Нозил қилган Китобингга...» деган жойига келганда, «Расулингга», дедим. У зот: «Йўқ, «…ва юборган Набийингга», дедилар». Изоҳ: Дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим, Сендан умид қилган ва қўрққан ҳолда вужудимни Сенга таслим қилдим, ишимни Сенга топширдим, Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Аллоҳим, нозил қилган Китобингга ва юборган Набийингга иймон келтирдим». * Фитрат – соф инсоний табиат, яъни исломий табиат. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat