Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фитрат ва табийликнинг асли мохияти нима

00:00 / 07.01.2010 | eski savollar | 1057
Ассалому алайкум! Ҳурмати Устоз.Билолмаётганим қуйдаги муҳум саволларимга ечим топишда ёрдам берсангиз.1-савол Фитрат соъзининг асл маноси ва моҳияти нима?2-савол Коъпинча инсонлар ҳақида гап кетганда ундаги ҳислатларни табий ёки табиатан шундай деган соъз билан ифодаланади. Бу ердаги табий куч нимага дололат қилади? Табийлик деганини асли маноси нима? 3-муҳум саволТабийлик ҳақидаги оъзимни тушунчам. Мен табиъий деганда ҳечким оъзгартиролмайдиган қонуни тушунаман, яни бир нарсани табий дейилса бу нарсани оъзгартириб боълмаслигини тушунаман ва нимага бу табий дейман. Мен ҳамма нарсани оъзгартиришни иложи боълисин, ҳеч нарса табийлик билан мустаҳкам қолмасин, М: мен биркун бошқа одам фелида боълсам эртага бошқа одам фелида индинга яна бошқа ҳулас чэгара боълмаслиги керак деб оъйлайман. Бундай оъйлашимга асосий сабаб. Агарда будай боълмаса, яний бази табийликларни оъзгартиришни иложи боълмаса, &лт;&лт;табийликни оъзи жорий қилган боълса ҳам ҳарнарсадан устун ва ҳар нарсадан буюк боълган зот Аллоҳ таолонинг оъзи бази табийликлар олдида ожиз боълиб қолади&гт;&гт; деган фикрга келиб қолдим. Бу мантиқсизликни энг катта ахмоқлигидир. Аммо бу фикрни кетгазиб боълмаяпти. Табийликнинг асил моҳияти нимада?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Фитрат» дегани, соф табиат, динни тўғри қабул қилишга бўлган истеъдод, деганидир. Табиат сўзи бир нарсанинг асл яратилиши ва ўзгармай турадиган ҳолати деган маҳнони билдиради. Аллоҳ таоло Ўзи яратган нарсаларга берган асл хусусиятни ҳам табиат дейилади. Бундай бўлиб, ўзгармай туриш Аллоҳ таоло яратган асл ҳолатга тегишли. Аммо банданинг қилгани ўзгариб туради. Чунки, банда ожиз ва унинг қилган нарсаси ҳам ўзига ўхшаш ожиз бўлади. Агар Аллоҳ яратган нарсалар ҳам тинмай ўзгариб турадиган бўлса, борилқда субут қолмайди. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари ўзгармай туришнинг ўзи Аллоҳнинг қударатининг далолатидир. Шу билан бирга Аллоҳ таоло истаган пайтида Ўзи яратган нарсаларни истаган тарафга ўзгартириши мумкин. Чунки Аллоҳ таолонинг қудратининг чеки йўқ. Сиз ўйлаган каби Аллоҳ ожиз бўлиб қолмайди.Сизнинг бу каби ўйлашингиз жуда ҳам нотўғри. Бу каби ўйлаш керак эмас. Балки, ўқиш, ўрганиш керак. Ҳамма ўзича ўйлайверса, нималар бўлмайди дейсиз. Сиз ўзингиздаги фойдасиз фикрларни йиғиштириб, ўрганишни йўлга қўйишингиз керак. Бизнинг дийнимиз таҳлимотларида сиз ўйлаётганга ўхшаш нарсаларга ўрин қолмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat