Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мадинаи мунавварадаги жинлар водийси ҳақида...

00:00 / 17.04.2010 | eski savollar | 2847
Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Баракатуҳ ! Бизларга илм ургатишингизни Аллоҳ Сизга осон ва бардавом қилсин !Устоз Аллоҳ таолонинг Бизга қилган марҳамати ила Мадинаи мунавварада булиш насиб қилди. Сафар чоғида Мадиналик бир киши у ердаги Жинлар водийси ҳақида суз очиб қолди ва менинг қистовим билан у эрга бордик. Водийга кириб машинани туҳтатдик ва Аллоҳнинг марҳамати ила Жинлар машинани суриб Бизни водийдан ташқарига олиб чиқиб ташлади. Баъзи биродарлар бу ҳодисани "Бу магнит майдон булиб, ундаги итарилиш кучи орқали машиналар узи қузғалади" деб тарифлашаяпти. Базилар узи аниқ билмаган ҳолда пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.w Мусулмон Жинларга чэгара қилиб уша ҳудудни белгилаб берганлар деб тарғиб қилишаяпти. Илтимос шу водий туғрисида аниқ бир маълумот берсангиз. Қурон ёки Ҳадисда ушбу водий зикр қилинганми ? Жаннатнинг юқори мақомларини Аллоҳдан Сизга сураб қоламан, Аллоҳ Сиздан рози булсин !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизнинг саволингизни ўқиб яна бир бор излаб кўрдим. Жинлар водийси деган гап чиқмади. Турли водийлар бор. Аммо у йўқ. Аммо сиз айтган нарса жинларнинг иши бўлиши мумкин. Жинлар тўғрисида ушбу саҳийфада маълумот кўп. Топиб ўқишингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat