Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ бузилган-бузилмаганлиги ҳақида

14:08 / 28.09.2017 | Dilnoza | 3096

Ассалому алайкум! Мени турмуш ўртоғим 8 йилдан бери Россияда яшайди. Биз уларни олдидан 4 ярим йил олдин келганмиз. Лекин келиб 3-фарзандимни туққанимдан кейин ЗАГС йўқлиги сабабли фарзандимни ўзими номимга олдим ва шундан жанжал чиқиб мен ота уйига кетдим. Бир куни турмуш ўртоғим телефон қилиб “уйга кет” деди. Мен йўқ дедим ва “уйга бормасанг жавоб сенга” деди. Шу бўйича қайтиб гаплашмадик. Яқинда телефон қилиб “ўшанда нима ниятда айтгандиз, шунчаки қўрқитибми ёки ажрашиш бўлганми ниятиз” деб сўрасам “эрга тегмоқчимисан, тегсанг тегавер” деди. Бу билан бизни орамизга талоқ тушганми? Шуни билмаябман. Мен бошқа турмуш қурмоқчиман, чунки фарзандларимга хеч қанақа ёрдам бермайди. Зўрға 3 нафар фарзандим учун 150.000-200.000 алимент тўлайди. Ҳозирги кунда ота-онам қармоғида қийналётганлигим ва  соғлигим яхши бўлмаётганлиги сабабли бир инсон менга уйланмоқчи. Мени иккиланаётганлигим сабаби ўша вақтда айтган “уйга бормасанг жавоб” деган гапи талоқ ўрнига ўтадими? Илтимос шу масалани аниқлаб беринглар. Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нима ниятда айтганлигини ўзидан сўранг. Эрга тегсанг тегавер сўзи ҳам жанжал ёки талоқ музокараси вақтида айтилса талоқ тушади. Ўша вақтдан аёлнинг иддаси бошланган бўлади. Қуйида "Кифоя" китобидан иқтибос келтирамиз: Кинояли талоқ унинг ва ундан бошқа нарсанинг эҳтимоли бор нарсадир. Бунда талоқни ҳам, бошқа маънони ҳам англатадиган лафзни хотинига нисбат бериб ишлатилади. «Бас», «чиқ», «кет», «тур» кабиларда рад ва жавоб эҳтимоли бор. Яъни хотиннинг саволини рад қилиш ёки ижобий жавоб бериш эҳтимоли бор. «Холисан», «бегонасан», «ажрагансан», «кесилгансан» ва «ҳаромсан»га ўхшашларда сўкиш эҳтимоли бор. Яъни «яхшиликдан холисан», «тоатдан бегонасан», «тўғри йўлдан ажрагансан», «яхши ахлоқдан кесилгансан», «суҳбатга ҳаромсан» кабилар бўлиши мумкин. «Сана», «бачадонингнинг тозалигини бил», «сен биттасан», «сен ҳурсан», «ихтиёрингни қилавер», «ишинг ўз қўлингда», «йўлингни очиб қўйдим» ва «сендан ажрадим» кабиларда иккисининг ҳам эҳтимоли йўқ. Яъни жавобнинг ҳам, сўкишнинг ҳам эҳтимоли йўқ. Бунга ўхшаш лафзларда талоқнинг ёки бошқа нарсанинг маъноси бўлиши мумкин. Масалан, «Санайвер», деганда «Аллоҳ таолонинг сенга берган неъматларини сана», деган бўлиши ҳам, «Талоқсан, иддангни сана», деган бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, «Бачадонингнинг тозалигини бил»да «Агар тоза бўлса, талоқ қилмоқчиман» маъноси ҳам, «Сени талоқ қилдим, энди бачадонингнинг тозалигини билгин» леган маъно ҳам бўлиши мумкин. «Сен биттасан», деганда «Сен биттасан, сендан бошқа йўқ», деган бўлиши ҳам, «Сен битта талоқсан», деган бўлиши ҳам мумкин. «Сен ҳурсан», деганда «Сен чўриликдан ҳурсан», деган бўлиши ҳам, «Сен никоҳ боғланишидан ҳурсан», деган маънода гапирган бўлиши ҳам мумкин. «Ихтиёрингни қилавер»да «Хоҳлаган ишингни қилавер», деган бўлиши ҳам ёки «Талоқда ихтиёрингни қилавер», деган бўлиши эҳтимол. «Ишинг ўзингнинг қўлингда», деганда «Билган ишингни қилавер», деган бўлиши ҳам ёки «Талоқ иши сенинг қўлингда, хоҳласанг, ўзингни ўзинг талоқ қилавер», деган бўлиши ҳам эҳтимол. «Йўлингни очиб қўйдим» ва «Сендан ажрадим»да маъно ойдин. Бас, ризоликда ҳаммаси, ғазабда аввалги иккиси ва талоқ музокараси бўлиб турганда биринчиси ниятга қараб бўлади. Мазкур жумлалардан киноя лафзлари уч қисмга бўлиниши билинади: 1. Хотиннинг талоқ ҳақидаги саволига жавобнинг эҳтимоли бор лафзлар. 2. Сўкиш эҳтимоли бор лафзлар. 3. Мазкур икки маънодан бошқа маъноларнинг эҳтимоли бор лафзлар. Шунингдек, киноя лафзларининг айтиладиган ҳолатлари ҳам уч хил бўлади: 1. Розилик ҳолати. 2. Fазаб ҳолати. 3. Талоқнинг музокараси бўлиб турган ҳолат. Агар киноя лафзларининг уч тури ҳам розилик ҳолатида, ғазаб ёки талоқ тўғрисида гап-сўз бўлмай туриб айтилган бўлса, талоқ тушмайди. Аммо эр: «Мен бу гапни талоқ нияти билан айтдим», деса, талоқ тушади. Агар ғазаб, уруш-жанжал ҳолати бўлса, биринчи ва иккинчи қисмдаги лафзлар билан дарҳол талоқ тушмайди, балки эрнинг ниятига боғлиқ бўлади. Талоқни ният қилган бўлса, тушади, бўлмаса, йўқ. Аммо ғазаб ҳолатида «санайвер» каби саволга радни ёки сўкишдан бошқа маънони ифода қиладиган лафзларни айтганда талоқ тушади. Мазкур лафзларни ғазаб устида айтган эр кейинчалик: «Мен талоқни ният қилмаган эдим», деса, гапи қабул қилинмайди. Эр-хотин орасида талоқ масаласи ўзаро баҳс қилиб турилганда эр мазкур уч хил лафзлардан бирини айтса, биринчи тоифадаги лафзларда ниятига боғлиқ бўлади. Қолган иккисида тўғридан-тўғри талоқ тушаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat