Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мeрос

19:54 / 18.08.2016 | Akmal | 1010

Ассалому алайкум! Бир инсон вафот этди, ундан 4 фарзанд ва ва аёли қолди. Унинг синглиси каттагина қийматга эга қоғоз(ҳужжат, қимматли қоғоз)ни олиб қўйган. У вақтида бу қийматга икки ўғилга  уй жойга етарли эди. Энди вақт ўтди, икки ўғил ўз кучи билан уй жойли бўлди. Сингил орадан шунча вақт ўтгач шу ҳужжатларни қайтариб берди. Ҳозир бу ҳужжатларни қиймати бир кило гўштга тенг. Бунда марҳумнинг синглисини айби йўқми? Ахир олган барча ҳужжатни қайтардику. Локин ҳозир қиймати бир неча минг баробар пасайган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шунинг учун олган вақтдаги қиймати қанча тиллога тўғри келган бўлса, ўшанча тиллонинг қийматини тўлаши вожиб бўлади. Пул инфляцияга учраганда қарз олган ёки ғасб қилиб тортиб олган одам, баъзи уламоларнинг наздига кўра ўша ғасб қилиб олган кунидаги қийматини тўлайди. Қийматни белгилашда тортиб олган ёки қарз олган кундаги тиллонинг қиймати билан белгилайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat