Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ривоятдан савол

09:54 / 24.03.2018 | Backspace | 5457
Ассалому алайкум! Абу Лайс Ас-Самарқандийнинг "Танбеҳул Ғофилин" китобидан: Жобир ибн Абдуллоҳ Пайғамбардан (с.а.в) ривоят қилади: Дедиларки: "Бани Исроил ҳақида гапиринглар, унинг зарари йўқ, чунки улар кўп ажойиботлари бўлган қавмдир". Сўнг одамлар улар ҳақида гаплаша бошладилар. Шунда Набий (с.а.в) айтдиларки: "Бани Исроилдан бир қавм чиқди, улар бир қабристон олдига келишди ва: "Агар намоз ўқиб, сўнг Раббимизга дуо қилсак, биз учун баъзи ўликларни чиқаради ва бизга ўлим ҳақида хабар беради", дедилар ҳамда намоз ўқиб, Парвардигорга дуо қилдилар. Улар шундай дуо қилиб турган вақтларида тўсатдан бир киши қора қабрдан бошини кўтариб: "Эй одамлар, нимани хоҳлайсизлар? Аллоҳга қасамки, мен тўқсон йил илгари ўтганман, лекин ўлим азоби, ҳалигача мендан кетгани йўқ, Аллоҳ таолога дуо қилинглар, мен қандай бўлсам, ўша ҳолимга қайтарсин", деди. Унинг икки кўзи орасида сажда излари эди". Саволим шундан иборатки: Сажда изи нимадан далолат у инсон тириклик вақтида кўп ибодат қилган бўлса хам гуноҳларига (бе айб Парвардигор) жазоланмоқдами ёки қабрда хам намоз ўқиганиданми? Жавобингиз учун аввалдан рахмат. Аллоҳ хайрли ишларингизни ажрини янада зиёда қилсин!!!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У намозхон эканлигини, шундай бўлсада ўлимнинг аччиғи оғирлигини билдиради. Руҳни жасаддан суғириб олишни тасаввур қилаверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat