Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримиз ҳақида

20:25 / 11.04.2018 | Mohichehra | 1123
Ассалому алайкум! Яқинда плай маркетдан Имом ал-Бухорийнинг "Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" китобини кўчириб олгандим. Унин таҳорат бўлимида кийимга теккан манқа ёки шунга ўхшаш нарсалар ҳақида бундай дейилган :Марвон ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияга сафар чоғида йўлда кетаётсалар бурун қоқсалар , саҳобаларнинг кафтларига тушар эди (улар ерга тушишга қўйишмас эди) улар дарҳол табаррук қилиб юзларига бўйинларига суртиб олишарди. Давоми ҳам бор лекин шу саҳиҳми иккиланиб қолдим. Ислом покизалик дини экани учун. У китобда жуда яхши ҳадисларам бор ўқишни давом этсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа инсонларга ўхшатганингиз учун ҳам шу хаёлга боргансиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тупуклари ҳам ҳеч бир махлуқнинг тупугига ўхшамас эди. Бирорта хушбўйлик у зотнинг тупукларининг хидига яқинлаша олмасди. 

قَالَ عُرْوَةُ: عَنِ الْمِسْوَرِ وَمَرْوَانَ: خَرَجَ النَّبِيُّ رَضِي اللهُ عَنْهُ زَمَنَ حُدَيْبِيَةَ فَذَكَرَ الْحَدِيثَ. وَمَا تَنَخَّمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نُخَامَةً إِلَّا وَقَعَتْ فِي كَفِّ رَجُلٍ مِنْهُمْ فَدَلَكَ بِهَا وَجْهَهُ وَجِلْدَهُ  

Урва Мисвар ва Марвондан ривоят қилиб ушбу ҳадисни зикр этади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбия вақтида чиқдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туфласалар, улардан бирор кишининг кафтига тушар ва уни юзига ҳамда баданига суртиб олар эди». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat