Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эшонлар кимлар?

00:00 / 29.03.2007 | eski savollar | 13303

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Ҳурматли Устоз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари, саволим қуйидагича: 1). Ўзларини эшон деб атавчилар кимлар? 2). Нега бунча кибр эгалари булар, гўёки жаннат калити буларнинг қўлида бўлганидек? 3). Шу эшонларга назр қилучилар кимлар? Масалан қанақа йўл билан топган моли номаълум, лекин ундан бир қисмини эшонига берса қолган қисми ҳалоллашиб қолади, деб эътиқод қилувчилар кимлар? Бу эътиқод орқали инсонлар намозга умуман эътиборсиз бўлиб бормоқдалар?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Эшонлар ҳам одамлар. Уларнинг ичида ҳам ҳар хиллари бор. Сиз баъзи салбий сифатларга соҳиб бўлганларини кўрган бўлсангиз, ҳаммалари шундай дейишга бормаслик керак.
- Агар кибр қилаётган бўлса, эшонми ёки бошқами нотўғри иш қилаётган бўлади. Ўзини ўнглаши керак.
- Эшонларга назр қилиш мумкин эмас ва у билан қолган пул асли ҳаром бўлса, ҳалолланиб қолмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat