Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна "Уч асос китоб"и ҳақида

12:35 / 23.05.2018 | Mansur | 2359
Ассалому алайкум! Устоз, ўткан сафарги Уч асос китоби ҳақидаги саволимга бошқа йўсинда жавоб берибсизлар. Мен албатта Ақидатут Таҳовий китобини ўқиганман. Менга айнан Уч асос китобидаги хатоликни мана шу деб айтиб берсангиз. Чунки бу китоб ва Ақидатут Таҳовий, Фиқҳул акбар китоблари ўртасида бирор ақидавий ихтилофни топмадим. Балким эътиборсиз бўлгандирман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аслида Ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳдан олдин ҳеч ким ақийдани уч асосга бўлмаган. У киши талқин қилишда янгилик пайдо қилган. Бу каби ишлар у кишидан жуда кўп содир бўлган. У кишигача Аллоҳга жиҳат исбот қилиш деган ақийда ҳам бўлган эмас. Аксинча Ақийдатут Таҳовийя ва уммат тан олган бошқа  ақийдавий китобларда Аллоҳ таоло олти жиҳатдан покдир дейилган. Сиз бу китобни ўқимай қўяверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat