Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Кифоя» китоби юзасидан саволлар

00:00 / 06.09.2010 | eski savollar | 616
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Сизнинг «Кифоя» китобингизни ўқиб, ўзимизга жуда катта фойдалар оляпмиз. Шу китобда баъзи тушунмаган жойларим чиқиб қолди. 1. Тиловат саждасининг қазоси ҳам адо қилинадими? Агар тингланган ва ўқилган тиловат саждалари мажлиси адади унутилган бўлса қандай бўлади?2. Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади:«Пайғамбаримиз с.а.в.: «Жумъа куни имом хутба қилаётганида қачон ўз шеригингга, «жим тур!» десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан», - дедилар».Бешовлари ривоят қилишган. («Кифоя», 1-жуз, 467-бет)Ҳазрат, одатда жумъа куни имомлар Жумъа намози вақти киришидан ярим соат аввал минбарга чиқиб, ваъз айтадилар. Иккинчи азондан сўнг эса, туриб хутба қиладилар. Юқоридаги ҳадисдагидек таъқиқ, (яна намоз ўқиш) аввалги ярим соат учун ҳам тегишлими? Аввалги ярим соатдаги намоз ва каломнинг ҳукми қандай?3. Ўн биринчи: икки ийд намозининг барча такбирларини ёки баъзи такбирларини ёхуд иккинчи ракъат рукуъи такбирини тарк қилган киши саждаи саҳф қилади. («Кифоя», 1-жуз, 424-бет)Ҳазрат, шу ерини тушунмаяпман. Ийд намозида имомга эргашилса, муқтадийнинг саждаи саҳф қилиши тартиби қайдай бўлади?4. Ҳанафий мазҳабида ғойибга жаноза ўқиш йўқ. («Кифоя», 1-жуз, 507-бет)Куфр диёрида жанозасиз кўмилиб кетган мусулмонларнинг ҳукми қандай бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Чамалаб қилинади.2. Аслида, аввалги ярим соат учун тегишли эмас. Аммо бизда ҳозир тегишли бўлиб қолган. Яъни, масжидларда одатга айланиб қолган.3. Имомга эргашиб бўлади. Ўзича қилмайди.4. Ҳақларига дуо қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat