Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юсуф алайхиссалом ҳақларидаги қиссалар

20:14 / 17.07.2018 | Bobur Ibn Xasan | 3644
Ассалому алайкум! Мен Юсуф алайҳиссалом қиссасида вазирнинг аёли ташланганда вазир келиб қолади ва бир гўдак тилга кириб гувохлик беради деб эшитганман. Яна бошқа қиссада аёлнинг қандайдир қариндоши келиб айбдорни топиш учун, унинг кўйлагини олд ёки орқа томондан йиртилганини текшириш керак дейди. Қайси бири тўғри? 2). Юсуф алайхиссалом қамоққа тушиб қолганларида бир подшохнинг соқийсига туш таъбирини айтиб, у озодликка чиқаётганда менинг айбсизлигимни бошқаларга хам айт деб ундан ёрдам сўрайди. Шайтон эса соқийни унуттиради дейилган. Баъзи манбаларда эса Аллоҳ таолодан эмас балки бандасидан сўраганлиги учун яна қамоқда қолдиради дейилган. Токи Юсуф алайҳиссалом хатосини англасин деб. Буларнинг қай бири хақиқат?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Оятда қуйидагича келган 

 قَالَ هِيَ رَاوَدَتْنِي عَن نَّفْسِي وَشَهِدَ شَاهِدٌ مِّنْ أَهْلِهَا إِن كَانَ قَمِيصُهُ قُدَّ مِن قُبُلٍ فَصَدَقَتْ وَهُوَ مِنَ الكَاذِبِينَ۝ 

26. У: «Унинг ўзи менинг нафсимни хоҳлади», – деди. У(хотин)нинг аҳлидан бир гувоҳ гувоҳлик берди ва: «Агар унинг кўйлаги олд томонидан йиртилган бўлса, бас, хотин рост айтибдир, у ёлғончилардандир. 

 وَإِنْ كَانَ قَمِيصُهُ قُدَّ مِن دُبُرٍ فَكَذَبَتْ وَهُوَ مِن الصَّادِقِينَ۝ 

27. Агар унинг кўйлаги орт томонидан йиртилган бўлса, бас, хотин ёлғон гапирибдир, у ростгўйлардандир», – деди.
Баъзи тафсирларда гўдак тилга кирган деса бошқаларда бошқача. Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”ларида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Гўдак бўлатуриб 4 киши гапирган” деган ва улардан бири Юсуфнинг гувоҳи” деб айтганлар. Бу ҳужжат қилинадиган даражада эмас. Қатъий бир нуқта қўювчи саҳиҳ ҳадис йўқ.
2). Иккиси ҳам тўғри. Аллоҳ ўша ҳикматни ирода қилиб унутишга шайтонни сабабчи қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat