Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисларнинг манбаси ҳақида

00:00 / 06.04.2007 | eski savollar | 647
Ассалому алайкум.Қуйидаги келтирилган мазмундаги ҳадисларнинг манбаси, саҳиҳ ёки заифлиги ҳақида маълумот бера оласизми? Ушбу ҳадислар бошқа тилдан фақат мазмунан таржима қилинган ҳолос.1. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: Аёл киши ҳомиладор бўлган вақтдан бошлаб боласини кўкракдан чиқарадиган пайтигача (яъни эмизмасдан бошқа нарсалар орқали боқишни бошлагандан кейин) ҳуддики Исломий даватнинг чегараларини қўриқлаётган кабидир. Агар мана шу даврда у вафот топса шаҳидлик ажр савобини олади.2.Бир ҳадисга кўра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи wассалам) шундай дедилар: “( Эй Аёллар!) Эрларингиз сизлардан ҳурсанд бўлган ҳолда сизни ҳомиладор бўлиб қолишингиз ҳудди Аллоҳ йўлида рўза тутганчалик ва кечани ибодатда ўтказганчалик ажр савоб олиш билан тенглиги сизларни қувонтирмайдими. Қачонки тўлғоқ азоблари бошланганда ер юзидади ва осмондаги маҳлуқотларнинг ҳеч бири сиз учун таёрланиб қўйилган қулайликлар ҳақида билмайдилар. Қачонки она болани дунёга келтириб ва уни ко’крак сути билан эмизганда сутини ҳар бир томчиси учун ажр савоб олади. Агар у тун давомида боласи учун уҳламай чиқишга мажбур бўладиган бўлса Аллоҳ йўлида 70 та қул озод қилганчалик ажр савобга эришади. О Саламаат! Бу аёлларни кимлигини биласанми? Улар тақводор, тоғри тарбияланган ва ўз эрларига бўйсунадиган; улардан ношукр болмайдиган аёллардир.”3.Яна бир ҳадисга шундай дейилади: “Агар аёл киши тўлғоқ азобидан вафот этса шаҳидлик сифатига эришади.”4.Ҳазрат Маил бин Ясаар (р.а) ривоат қилади: Расулуллоҳ (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “ Севимли ва кўп бола туғиб берадиган аёлларга уйланинглар чунки Қиёматда мен бошқа умматлар билан мусобақалашаман ва сизларни сонингиздан( ко’плигингиздан) фаҳрланаман.”5.Расулуллоҳ (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “ Аёлни болага берган ҳар бир томчи кўкрак сути уни ҳудди бир маҳлуқотга ҳаёт берганлик ажричалик бўлади. Қачон кўкракдан чиқариб боқишни бошлаганда эса фаришталар қўллари билан онани елкасини силаб унга шундай дейишади: Муборак бўлсин! Ўтган гуноҳларинг кечирилди, энди ҳамма нарсани ҳудди бошидан бошлагандай бўласан.”Жавобингиз учунолдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бошқаларини топа олмадик. Таржима нотўғри бўлса керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat