Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Террористлар чиқишига ким сабабчи?

19:49 / 24.08.2018 | 803
Ассалому алайкум! Ҳозирги кундаги глобал муаммо ҳақида. Ҳозирда ҳар ҳафта 10 кунда мусулмон террористлар бир жойни портлатган одамларни машинага бостирган бўлиб чиқяпди. Кўпчилик социологларни ва психологларни фикрига кўра мусулмон террористларни чиқишига айнан исломни ўзи сабабчи. Уларни далиллари 1). Исломда кофирни қаерда кўрсангизлар ўлдиринглар, кофирни қони ҳалол, бу дунё кофирларники бизни дунё оҳират, кофирни ўлдирган шаҳид бўлади ва жаннатга тушади каби тушунчалар бор ва бу бевосита мусулмонларда бошқа диндагиларга нисбатан нафрат ҳиссини кучайтиради натижада кофирни ўлдирса бўлаверар экан яна камига жаннатга ҳам тушар эканман деган тушунча шаклланган 2). Ҳозирги кундаги террористларни қилган ишларини мусулмонлар улар пул учун қиляпди, улар жоҳил, адашган деган баҳонлар билан оқлашга ҳаракар қилади аммо бу оддий мантиқсиз бир баҳона ҳолос. Ўйлаб кўринг, ўша мусулмон террористни одам ўлдиришга ундаётган пул бўсин, жоҳиллик бўсин, радикализм бўсин бошқа ҳар қандай диндаги одамларда ҳам учратиш мумкин яъни ҳристиан, буддист, ҳиндус, синҳ ёки бошқа диндаги одамлар орасида пул учун ёки жоҳиллик ёки радикализм сабаб террор қилиши мумкин бўганлар йўқ деб ўйлайсизми, албатта бор етарлича топилади. Шундай экан нимага буддист ёки ҳиндус ёки умуман олганда исломдан бошқа ҳар қандай динидаги одам бир жойни портлатмайди ёки йўлдагиларга пичоқ урмайди, машинада одамларни бостириб кетмайдида қаерда террор бўлса ижрочи мусулмон қаерда террорист ташкилот бўса ҳаммаси мусулмон арабча исмлар? Тўғрисини айтсам юқоридаги далилларга нима деб айтишни ҳам билмай қолдим, шуни учун сизлардан маслаҳат сўраяпман. Ҳақиқатдан ҳам мусулмон террористлар чиқишига юқоридаги далиллар бўйича исломни ўзи сабабчими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уларнинг ҳаммаси ёлғон. Ҳаммасини ўзлари қилиб мусулмонга тўнкайдилар. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Очиқ хат” номли китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat