Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол

00:00 / 21.02.2011 | eski savollar | 292
ҳурматли устоз;абу умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: росулуллоҳ сав озларининг видолашув хажидаги ҳутбаларида: албатта АЛЛОҲ ҳар бир ҳаққ эгасига хаққини берди. ворисга васият қилиш ёқ-- дедилар. термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган. бу ҳадис қуйидаги бақара сураси 180 оятини насх қилганми?иқтибос: "аввало бу ҳадис мутавотир эмас.балки оҳод ҳадисдир. иккинчидан юқоридаги оятни мерос ояти насх қилган.бу ҳадис эса оша насх қилувчи оятнинг баёни учун келган"шу гапга ҳам тушунмадим.иккинчидан юқоридаги оятни мерос ояти насх қилган. тушунтириб берсангиз ассалам

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳадис оятни насх қилмайди. - Бақара сурасининг 180 ояти қуйидагича:“Сизлардан, бирортангизга ўлим келганда, агар у бойлик қолдираётган бўлса, отаонаси ва яқинларига тўғрилик билан васият қилиш тақводорларнинг бурчи сифатида фарз қилинди”.Агар ўлаётган одам молмулк қолдирадиган бўлса, ўша молнинг кимга қанчаси берилишини васият қилмоғи лозим. Бу васият отаона ва яқин кишиларга бўлади. Бу ояти карима мерос ҳақидаги оятдан аввал тушган, кейинчалик мерос ояти тушиб, васият қилмаса ҳам, ўлгандан қолган мол мерос сифатида яқин кишиларга бўлиб берилиши баён қилинди. Ўша оятда кимга қанча тегиши ҳам айтилди. Отаона меросхўрлар қаторига кирдилар. Ушбу эътибордан, энди, ўлим келган одам, отамга молимдан мунча берилсин, онамга бунча берилсин, деб васият қила олмайди. Шунингдек, мерос оятида ҳақлари баён қилинган бошқа яқинларига ҳам. Аммо мерос оятида зикр қилинганлардан бошқа кишиларга васият қилса бўлади. Бу эса, касб қилиб молдунё топган кишининг хайреҳсон қилишига, баъзи яқинларига силаи раҳм кўрсатишига, ижтимоий кафолатга риоя этишига шароит туғдиради. Бу йўл билан меросхўрнинг ҳақлари ҳам ҳимоя қилинган.Сиз келтирган ҳадис ушбу мерос оятини таъкидлаб келган.

Топ рейтинг www.uz Openstat